«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 05:49
ЎЗO‘Z

Туркиялик яримҳимоячи Арда Туран озодликдан маҳрум этилди

11 сен, 17:52 3 148 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркиялик яримҳимоячи Арда Туран озодликдан маҳрум этилди Трансфер ҳуқуқи «Барселона»га тегишли бўлган, «Истанбул Башакшеҳир» клубига ижарага берилган туркиялик яримҳимоячи Арда Туран ноқонуний қурол сақлаш, тунги клубда қасддан ҳужум қилиш ва тўппончадан ўқ отишда айбланиб, 2 йилу 8 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда BBC нашри хабар тарқатди. Шу билан биргаликда, хавбек «Жинсий зўравонлик» моддаси бўйича оқланган.

2018 йилнинг октябрида Туран машҳур туркиялик қўшиқчи Беркай Шаҳин билан содир бўлган воқеадан кейин 370 минг евро миқдорида жаримага тортилганди. Футболчи қўшиқчининг рафиқасига тегажоғлик қилган, шундан кейин футболчи Шаҳиннинг бурнини синдирганди.

Футболчи ўшанда шифохонага бориб, жабрланувчидан узр сўраган. Туран шифохонага тўппонча олиб бориб, уни қўшиқчига берган ва деган: «Мен у сенинг рафиқанг эканини билмагандим. Бунинг учун кечир. Истасанг, мени отиб ташлашинг мумкин». Қўшиқчи эса тўппончани қўлига олишни истамаганди.

Бу воқеадан кейин туркиялик футболчи 12,5 йил муддатга қамалиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

2017 йилнинг ёзида Туркия терма жамоаси устози Фотиҳ Терим Арда Туранни ўзи билан бир самолётда учган журналистни бўғганидан кейин терма жамоадан четлатганди. Терма жамоанинг янги бош мураббийи Мирча Луческу уни терма жамоага қайтармаслигини маълум қилган. Шундан сўнг футболчи терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилган.

2018 йилнинг мартида у рафиқаси ҳақида сўраган бошқа бир туркиялик журналистга унинг бошини олиб ташлаш билан таҳдид қилганди.

2018 йилнинг майида эса футболчи чемпионатнинг ўтган мавсуми 32-тури доирасида «Сивасспор»га қарши ўйинда ҳакамга ҳужум қилгани учун 16 ўйинга дисквалификация қилинганди.

Маълумот учун, Арда Туран 2018 йилнинг 11 мартида Аслихон Дўғанга уйланганди. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва рафиқаси никоҳ маросимида гувоҳ сифатида иштирок этишган.
Арда Туран, озодлик, маҳрум




Мавзуга оид янгиликлар
  • Эрон олий раҳнамоси президент авиаҳалокатга учраганига муносабат билдирди 20 мая, 01:37 65
  • Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди 20 мая, 00:08 20
  • Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди 19 мая, 23:45 119
  • Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди? 19 мая, 23:20 77
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 350
  • Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди 19 мая, 21:45 112
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон олий раҳнамоси президент авиаҳалокатга учраганига муносабат билдирди 20 мая, 01:37 64
  • Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик" 20 мая, 01:29 19
  • Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман" 20 мая, 01:22 18
  • Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди 20 мая, 00:08 20
  • Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди 19 мая, 23:45 119
  • Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди? 19 мая, 23:20 77
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 48
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 46
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 27
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 350
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 92
  • Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди 19 мая, 21:45 112
  • Бўлимлар