«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 22:54
ЎЗO‘Z

Комил Алламжоновнинг «Озодлик» радиосининг нохолислиги бўйича баёнотига расмий жавоб берилди

10 сен, 08:50 10 625 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Комил Алламжоновнинг «Озодлик» радиосининг нохолислиги бўйича баёнотига расмий жавоб берилди Фото: Seldon News
АҚШнинг глобал медиа Агентлиги (USAGM) Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжоновнинг «Озод Европа/Радио Озодлик» радиоси ўзбек хизмати — «Озодлик» радиоси томонидан журналистик этика қоидаларини бузганликлари тўғрисидаги баёнотига изоҳ берди. Бу ҳақда АОКА ахборот хизмати маълум қилди.

USAGM — АҚШ ҳукуматининг мустақил агентлиги бўлиб, унинг таркибига «Америка овози», «Озод Европа/Радио Озодлик» радиоси (RFE/RL) ва бошқа радиоэшиттириш тузилмалари киради.

Америка агентлигининг бош ижрочи директори Жон Ленсингнинг таъкидлашича, USAGM журналистик этика қоидалари бузилишига оид барча баёнотларга жиддий ёндашади ҳамда «Озод Европа/Радио Озодлик» радиосининг бирор хизмати ёки журналистининг нотўғри талқинларига йўл қўймайди ва оқламайди. Агентлик раҳбари «холислик ва беғаразликнинг энг юқори стандартларига риоя қилиш муҳимлигини» таъкидлади. Чунки улар, Жон Ленсингнинг қайд қилишича, АҚШ глобал медиа агентлиги ҳам амал қиладиган «асосий тамойиллардир».

RFE/RL’нинг қайта тайинланган президенти ва бош ижрочи директори Жейми Флай «Озод Европа/Радио Озодлик» радиоси ўзбек хизмати фаолияти билан боғлиқ ташвишлар етказилгани учун миннатдорчилик билдирди ва келтирилган фактларни батафсил ўрганишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори «Озод Европа/Радио Озодлик» радиоси ўзбек хизматининг иш услубига нисбатан ўз хавотирини билдирган ва ушбу радиоэшиттиришлар ташкилотининг Ўзбекистон билан боғлиқ фаолиятида нохолислик ва нопрофессионаллик мавжудлигини қайд этган эди.

Шунингдек, Агентлик директори «Озодлик» радиоси томонидан алдамчилик билан ахборот йиғиш, аудиоёзувларни сохталаштириш ва «сохта аккаунт»лардан асоссиз маълумотларни тарқатиш учун фойдаланиш ҳолатларини айтиб ўтган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 10
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 8
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 13
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 91
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 125
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 64
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 10
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 8
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 54
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 27
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 13
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 91
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 75
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 125
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 43
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 63
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 32
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 42
  • Бўлимлар