«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 13:05
ЎЗO‘Z

Уйғур олимаси АҚШнинг Хитой билан муносабатларига масъул этиб тайинланди

17 авг, 17:47 3 363 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Уйғур олимаси АҚШнинг Хитой билан муносабатларига масъул этиб тайинланди Фото: Оқ уй
АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг Хитой билан алоқалар департаментига уйғур миллатига мансуб олима Элнигор Илтебир (Elnigar Iltebir) раҳбар этиб тайинланди. Оқ уй маъмурияти томонидан қабул қилинган ушбу қарор таҳлилчилар томонидан Хитойга нисбатан ўзига хос огоҳлантириш сифатида баҳоланмоқда.

Миллий хавфсизлик кенгаши Қўшма Штатларнинг ички ва ташқи сиёсати йўналишларини белгилаб берувчи стратегик аҳамиятга эга тузилма саналади. Foreign Policy нашрига кўра, ушбу қудратли идора раҳбарлик лавозимларидан бирига уйғур олимасининг тайинланиши Вашингтон ва Пекин ўртасидаги музокараларга шубҳасиз таъсир кўрсатади.

Элнигор Илтебир – шинжонлик таниқли олим ва журналистнинг қизи. Жорж Вашингтон университети ҳамда Ҳарвард университети Давлат бошқаруви олий мактабида таҳсил олган. 2015 йили халқаро хавфсизлик ва иқтисодий сиёсат йўналишида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. «Хитойнинг Шарқий Туркистондаги уйғурлар устидан юритаётган демографик сиёсати» номли китоб муаллифи.

Элнигор Илтебир (чапда) синглиси Элдийдор билан. Фото: Washington Post.
Илтебир хоним Миллий хавфсизлик кенгаши департаменти раҳбари сифатида президент ва Оқ уй расмийларига Хитойга нисбатан сиёсат юзасидан маслаҳатлар беради, Вашингтоннинг Пекин билан муносабатларини мувофиқлаштиради, хусусан, савдо, қуролли кучлар ва инсон ҳуқуқларига доир масалаларни назорат қилади.

Вашингтон учун Пекин билан муносабат долзарб аҳамиятга эга. Зеро, Хитой дунёда нуфус бўйича биринчи, нуфуз бўйича эса иккинчи мамлакат саналади. Икки ўртада савдо уруши аланга олган ҳозирги пайтда эса ўзаро робиталар янада таранглашган.

Айни чоқда, АҚШ раҳбарияти Хитойнинг Шинжон-уйғур мухтор ўлкасида яшовчи мусулмон аҳоли, хусусан, уйғурларга нисбатан юритаётган сиёсатини кескин танқид қилмоқда. Уйғур олимасининг Хитой билан муносабатларга масъул этиб тайинланиши эса чиндан ҳам рамзий маънога эга. Демак, яқин муддатда АҚШ Хитойга нисбатан сиёсатда инсон ҳуқуқлари масаласига янада жиддий эътибор қаратса ажаб эмас.

АҚШ давлат департаменти ҳисоботига кўра, Хитой томони Шинжон-уйғур мухтор ўлкасида яшовчи 800 мингдан 2 миллионгача уйғур, қозоқ ва бошқа миллатларга мансуб мусулмонларни лагерларда тутқунликда сақламоқда. Қайд этилишича, судсиз, терговсиз жорий этилган ушбу жазо усули маҳаллий мусулмонларни ўз дини ва миллий ўзлигидан маҳрум этиш ва тўлиқ хитойлаштиришга қаратилган. Давлат департаменти ҳисоботида лагерларда руҳий ва жисмоний зўравонлик авж олгани, шинжонлик мусулмонлар намоз ўқигани ёки рўза тутгани учунгина жазоланаётгани хабар қилинган.

Президент Дональд Трамп глобал миқёсда диний эркинликларни қўллаб-қувватлашни ташқи сиёсатнинг устувор йўналиши деб эълон қилгани маълум. Инчунин, Оқ уй маъмурияти Шинжон-уйғур мухтор ўлкасида маҳаллий мусулмонлар ҳуқуқлари бузилиши юзасидан ҳам расмий Пекинга кўпдан бери эътироз билдириб келади. Қўшма Штатлар Хитой раҳбариятидан «маданий геноцид»ни тўхтатишни талаб қиларкан, акс ҳолда, иқтисодий жазо чоралари жорий этилишидан огоҳлантирган. АҚШ Давлат котиби Майк Помпео эса уйғур мусулмонларига нисбатан амалга оширилаётган зўравонликларни «аср шармандалиги» деб атаган.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ҳам Шинжон-уйғур мухтор ўлкасида кўп сонли ёпиқ лагерларда маҳаллий мусулмонлар тутқинликда сақланаётганини қоралаган.

Хитой томони эса ёпиқ лагерларда уйғурлар ва бошқа кам сонли миллатларга мансуб мусулмонлар қийноққа солинаётгани ҳақидаги хабарларни инкор этади. Расмий Пекинга кўра, экстремизмга мойил аҳолини қайта тарбиялашга йўналтирилган таълим ва касб-ҳунар марказлари фаолияти нотўғри талқин қилинмоқда.
Манба: Xabar.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 18
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 140
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 121
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 132
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 159
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 175
  • Сўнгги янгиликлар
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 0
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 0
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 1
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 18
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 9
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 48
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 29
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 30
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 26
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 49
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 61
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 139
  • Бўлимлар