«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 22:59
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон вакиллари Саудия Арабистони подшоҳи қабулида бўлди

14 авг, 12:44 2 692 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон вакиллари Саудия Арабистони подшоҳи қабулида бўлди Фото: Дин ишлари бўйича қўмита
Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз икки муқаддас масжид меҳмонлари, ҳукумат амалдорлари, делегация раҳбарлари ва зиёратчиларга хизмат кўрсатадиган идора раҳбарлари учун қабул маросимини ўтказди.

Мазкур тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раиси, «Ҳаж-2019» ишчи гуруҳи раҳбари Жасур Акрамов, Ўзбекистоннинг Саудиядаги элчиси У.Мақсудов ҳамда қирол меҳмони сифатида Н.Нодиров иштирок этди.

Тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланди.

Салмон бин Абдулазиз нутқ сўзлаб, жумладан, шундай деди:
—Худо Саудия Арабистони подшоҳлигини Икки муқаддас масжидга ва Раҳмон меҳмонлари — ҳожиларга хизмат қилиш билан шарафлади, бу биз учун ғурурдир. Қирол Абдулазиз давридан бошлаб, то бугунгача дунё мусулмонлари Ҳаж ибодатини қулай шароитларда, мукаммал адо этишлари учун барча куч ғайратимизни сарфлаяпмиз. Аллоҳдан амалларингизни қабул бўлишини, эсон-омон ўз юртингизга етиб олишингизни сўрайман.

Шунингдек, тадбирда Ҳаж ва Умра вазири доктор Муҳаммад Солиҳ сўзга чиқиб, зиёратчилар ва бутун дунё мусулмонларини Қурбон ҳайити билан табриклади.

У ўз нутқида дунёнинг 130 дан ортиқ мамлакатидан келган 170 дан ошиқ миллат ва элат вакилларидан иборат 3 миллионга яқин инсон Арафотда ҳозир бўлганини, уларнинг учдан бир қисми 70 ёшдан ошган қариялар эканини айтиб ўтди.

Тадбирда шаҳзода Муҳаммад бин Салмон назорати остида ҳожиларнинг ҳаж амалларини бажариш ва хавфсизлигини таъминлаш масаласи подшоҳликнинг доимий эътиборида экани таъкидланди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 0
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 1
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 32
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 135
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 141
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 29
  • Сўнгги янгиликлар
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 0
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 8
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 17
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 32
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 35
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 154
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 43
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 134
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 140
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 28
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 30
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 193
  • Бўлимлар