«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2019, 19:59
ЎЗO‘Z

Порошенкога сўроқ қилинганидан кейин тухумлар улоқтирилди

13 авг, 07:06 1 497 Дунё
Порошенкога сўроқ қилинганидан кейин тухумлар улоқтирилди
Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко давлат терговлар бюроси биносидан чиққандан сўнг номаълум шахслар унга тухумлар улоқтирди, деб хабар беради РИА Новости ахборот агентлиги.

Таъкидланишича, тухумлар журналистларга, Порошенко тарафдорларига ҳамда полиция ходимларига ҳам теккан.

Сўроқ "Прямой" каналини сотиб олаётганда солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолати билан боғлиқ бўлган ва деярли уч соат давом этган. Ундан кейин собиқ президент журналистлар билан қисқача суҳбатлашиб жўнаб кетган.

Порошенконинг адвокати Игор Голованнинг журналистларга маълум қилишича, сўроқ пайтида собиқ давлат раҳбари «Кузница на Рыбальском» заводининг сотилиш иши бўйича қўшимча кўрсатмалар берган.

Адвокат, шунингдек, Порошенко учта иш бўйича гувоҳ сифатида ўтаётгани, сўроқ вақтида унга яна битта иш ҳақида маълум қилинганини таъкидлаб ўтган.

Украина давлат терговлар бюроси директори Роман Труба собиқ президентнинг кейинги сўроқ қилиниши полиграф ёрдамида ўтиши мумкинлигини маълум қилган.

Аввалроқ Труба Порошенко ва бошқа мансабдор шахсларга қарши 11 та жиноий иш олиб борилаётганини маълум қилганди. Ўз навбатида. Украина бош прокурори Юрий Луценко собиқ президент барча ҳолатлар бўйича гувоҳ сифатида ўтаётганини таъкидлаб ўтган.

Порошенконинг ўзи Украина халқи олдида жавобгар эканлиги ва таъқиб қилинишдан қўрқмаслигини айтган.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Порошенко “қочоқлик”дан кейин яна Украинага қайтди 07 авг, 11:04
  • Украинада Порошенкога қарши тўртинчи жиноий иш қўзғатилди 27 май, 20:45
  • Пётр Порошенкога қарши учинчи жиноий иш очилди 24 май, 22:17
  • Порошенко унга нисбатан бошланган терговларга муносабат билдирди 23 май, 08:50
  • Жанубий Кореянинг собиқ президенти ярим кундан кўпроқ сўроқ қилинди 22 мар, 08:13
  • Сўнгги янгиликлар
  • Буйракларни нима ишдан чиқаради? 16 окт, 19:36 9
  • Ижтимоий тармоқларда тарқалган видео сабаб Туркманистон мактабларида ўқувчи қизларга одоб-ахлоқ дарслари ўтилмоқда 16 окт, 19:11 231
  • Молдова боғлари учун Ўзбекистондан ишчи кучи жалб қилинмоқда. Ойлик 1000 $гача 16 окт, 18:45 459
  • Россия ОАВда Шомуродов ҳақидаги хабарларга қандай изоҳлар қолдирилмоқда? 16 окт, 18:20 575
  • Лионель Месси 6 карра "Олтин бутса" соҳиби! 16 окт, 18:11 232
  • Ким Чен Ин отда Пэктусан тоғига кўтарилди (фото) 16 окт, 17:57 281
  • Энди фуқаролар пропискасидан қатъий назар исталган банкдан кредит олишлари мумкин 16 окт, 17:33 303
  • Жаҳонгир Отажонов видеомурожаат қилди: «Бундан жуда хурсандман» (видео) 16 окт, 17:19 757
  • Жаҳонгир Отажонов, Абдулла Қурбонов ва яна икки санъаткорнинг лицензияси қайтариб берилди 16 окт, 17:13 616
  • Ҳайратланарли фактларни ёқтирувчи инсонлар учун 11 та факт (фото) 16 окт, 16:52 438
  • Бўлимлар