«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 22 2019, 11:32
ЎЗO‘Z

Порошенко “қочоқлик”дан кейин яна Украинага қайтди

07 авг, 11:04 1 024 Дунё
Порошенко “қочоқлик”дан кейин яна Украинага қайтди
Украинани июль охирида бутун оиласи билан тарк этган собиқ президент Пётр Порошенко 7 августга ўтар кечаси Киевга қайтди. Бу ҳақда “Страна.ua” нашри хабар берди.

Таъкидланишича, Порошенко самолёти Дубайдан кечки пайт учиб, соат 02:30да Жуляни аэропортига қўнган. Журналистлар Порошенко ўз автомобилларида аэропортни тарк этаётганини тасвирга олишга муваффақ бўлишган.

28 июлда Порошенко, унинг тўнғич ўғли Алексей ва келини Юлия ҳамда набираси чартер рейс билан Киевдан Истанбулга учиб кетишган. Бир соатдан кейин ушбу рейс Дубайга йўналтирилган, сўнгра кузатув тизимларидан ғойиб бўлган. Бундан бир ҳафта олдин эса Украинани Порошенконинг рафиқаси, қизлари ва кенжа ўғли тарк этган.

Бутун оиланинг Украинада Порошенкога нисбатан терговлар олиб борилаётган бир вақтда мамлакатни тарк этиши собиқ президентнинг мамлакатдан қочиб кетгани ҳақидаги гаплар пайдо бўлишига олиб келган.

Бундан ташқари, Украина ОАВда Порошенко қамалиши мумкинлиги сабабли Украинадан кетиб, фуқаролигини олган давлатлардан бирида яшириниши мумкинлиги таъкидланган. Elise Journal нашри маълумотларига кўра, собиқ президентда Украина паспортидан ташқари яна 5 та давлат паспорти бор.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Порошенко оиласи билан Украинани тарк этди 31 июл, 07:31
  • «Ўзини император деб ҳисоблайди». Порошенко Путин ҳақида очиқ гапирди 29 ноя, 17:55
  • Порошенко Лондондан Киевга оддий йўловчи самолётда учиб келди 04 сен, 23:05
  • Порошенко: Путин Украинани рус рангларига бўямоқчи 18 фев, 07:51
  • Порошенко: Россия Украинани «ўз империя»сига қўшиб олмоқчи 25 авг, 15:54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев: «Ўзбек тилининг латофати ва жозибасини ҳис қилмоқчи бўлганлар ўлмас мақомларимизни эшитсин» (видео) 22 окт, 11:09 19
  • Жиззахда ов қуролидан фойдаланган ҳолда одам ҳаётига суиқасд қилинди 22 окт, 10:53 91
  • Ҳайдовчи фоторадарга тушганда баённома тузишни бекор қилиш таклиф этилмоқда 22 окт, 10:48 114
  • Ўзбекистон ҳарбийлари Англияда ўтказилган халқаро танловда 1-ўринни қўлга киритди (фото) 22 окт, 10:30 99
  • Чехия контрразведкаси Россия жосуслик тармоғини фош этганини маълум қилди 22 окт, 10:03 181
  • Президент ўзбек тили тарғиботи ҳақида: «Интернет имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш керак» 22 окт, 09:37 95
  • Украинада 218 прокурор ишдан бўшатиладиган бўлди 22 окт, 09:13 191
  • Байрутдаги намойишчилар ҳукумат истеъфосини талаб қилмоқда 22 окт, 08:50 133
  • 71 ёшли раққоса ёш йигит билан рақсга тушиб барчани лол қолдирди (видео) 22 окт, 08:16 890
  • Ўзбекистонда 1 ноябрдан бошлаб нималар ўзгаради? 22 окт, 07:43 1 107
  • Бўлимлар