«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 20:48
ЎЗO‘Z

Америка Россияга киритилаётган янги санкциялар ҳақида маълумот берди

04 авг, 18:20 3 014 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Америка Россияга киритилаётган янги санкциялар ҳақида маълумот берди Россияга нисбатан Скрипаллар иши доирасида киритилаётган санкциялар давлат қарзига чекловлар ҳамда халқаро ташкилотларга Москвага кредитларни тақдим этмаслик талабини ўз ичига олади, дейилади АҚШ Давлат департаменти баённомасида. Бу ҳақда РИА Новостига таяниб Sof.uz хабар бермоқда.

"Санкцияларнинг иккинчи раунди қуйидагиларни ўз ичига олади: АҚШ Россияга халқаро молиявий ташкилотлар, жумладан Бутунжаҳон банки ва Халқаро валюта жамғармаси томонидан ҳар қандай турдаги кредит, молиявий кўмак ёки техник ёрдам кўрсатилишига қарши бўлади", - дея таъкидланган идора баёнотида.

ХВЖ айни вақтда Россияда кредитлашни амалга оширмайди, АҚШ бунда бош роль ўйновчи Бутунжаҳон банки эса Москва ва Вашингтоннинг Украина бўйича келишмовчиликлари фонида янги лойиҳаларга чеклов киритган.

Бундан ташқари, яанкциялар АҚШ савдо вазирлиги томонидан тасдиқланган товар ва технологиялар рўйхати доирасида экспортга доир қўшимча чекловларни жорий этмоқда. Улар фақатгина оммавий қирғин қуроли билан боғлиқ материалларни қамраб олади.

"Давлатга қарашли ёки давлат томонидан молиялаштириладиган Россия компанияларига ушбу материаллар экспортига лицензия бериш таъқиқ презумпциясидан келиб чиққан ҳолда кўрилади", - дейилади давлат департаменти баёнотида.

Шу билан бирга мавжуд шартномаларни амалга ошириш борасида чеклов қўйилмаган.

Санкцияларнинг биринчи пакетидаги ҳолатда бўлгани каби, янги чекловлар 15 кундан сўнг, улар ҳақида АҚШ конгресси хабардор этилгач, яъни 19-августда кучга киради. Бу санкциялар камида 12 ой амал қилади, деб маълум қилмоқда давлат департаменти. Москва халқаро инспекторларга "кимёвий қуролдан фойдаланмаслик кафолатини" намойиш этган ва "Солсберидаги ҳужум қурбонлари учун бадал" тўловини амалга оширган тақдирдагина чекловлар бекор қилиниши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 0
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 4
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 44
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 11
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 125
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 4
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 3
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 44
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 11
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 20
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 124
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 26
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 62
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 33
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 134
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 44
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 218
  • Бўлимлар