«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 20:11
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонлик шахс аэропортдаги вентиляцион шахта орқали Корея ҳудудига киришга уринди

29 июл, 11:30 2 843 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонлик шахс аэропортдаги вентиляцион шахта орқали Корея ҳудудига киришга уринди Кореялик расмийлар мамлакатга уч нафар сайёҳ - Россия, Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларини киритмади. Аммо эркакларда мамлакатга кириш истаги жуда кучли бўлган, шу сабабдан улар ўзаро тил бириктирди ҳамда вентиляцион шахталар орқали киришга уринди. Бунинг учун улар аэропорт ҳожатхонаси томини очишга мажбур бўлишди, деб ёзади Kun.uz. Аммо улар қўлга олинган.

Сеулдаги Инчеон халқаро аэропорти учиш зонасидан ҳожатхона томи орқали қочишга уриниш чоғида хавфсизлик хизмати уч нафар эркакни қўлга олди. Бундан олдин, 34 ёшли россиялик, 26 ёшли ўзбекистонлик ва 25 ёшли қозоғистонлик шахс Кореяга киришга ҳаракат қилган, аммо уларга рухсат берилмаган.

Кореялик расмийларнинг фикрича, сайёҳлар ниқоби остида эркаклар ноқонуний иш топиш мақсадида мамлакатга киришга уринган. Уларни ватанига қайтариб юборишга қарор қилишган.

Қўлга олинганлар депортация қилинувчилар учун мўлжалланган махсус хонага жойлаштирилди. Бир хонада бўлишганида, улар ўзаро танишган ва аэропортдан қочиб, Жанубий Корея ҳудудига ноқонуний киришга қарор қилишган.

Улар ҳожатхонага йўл олиб, томни очишган ва панжарани синдиришган, сўнг вентиляцион шахталар ҳамда техник ўтиш жойлари орқали аэропорт биносининг бошқа қанотига ўтишган. Қўриқчилар қочишга уринган эркакларни қидира бошлади. Натижада, уч нафар шахс аэропорт хавфсизлик хизмати томонидан қўлга олинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исроил Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг ўлимига алоқадорлигини рад этди 20 мая, 19:34 28
  • Раисийнинг ўлими Эрон олий раҳнамоси ўғлини отасининг асосий ворисига айлантирди 20 мая, 18:13 86
  • Ҳаага суди прокурори Нетаняҳу ва Ҳамас етакчиларини ҳибсга олишни сўради 20 мая, 17:31 56
  • Россиянинг Харкив вилоятини ўққа тутиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди 20 мая, 16:43 69
  • АҚШ расмийси Нетаняҳу билан учрашган вақтда Исроил Ғазога зарба берди 20 мая, 16:32 61
  • Эрон президентининг ҳалокати: бирламчи мулоҳазалар 20 мая, 16:11 279
  • Сўнгги янгиликлар
  • Даниядаги ўзбек олими: “Ўзбекларнинг тушликка ейдиган овқати меъёридан икки баробар кўп” 20 мая, 19:45 8
  • Исроил Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг ўлимига алоқадорлигини рад этди 20 мая, 19:34 27
  • Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дори воситаларига чидамли бактериялар рўйхатини янгилади 20 мая, 19:00 4
  • Самарқандда 700 млн сўм кредит ажратиб бериш эвазига пул талаб қилган банк ходими ушланди 20 мая, 18:38 16
  • Раисийнинг ўлими Эрон олий раҳнамоси ўғлини отасининг асосий ворисига айлантирди 20 мая, 18:13 86
  • Қуёш нурининг фойдаси ва зарари: офтобда тобланиш тери саратонига сабаб бўладими? 20 мая, 17:50 19
  • Ҳаага суди прокурори Нетаняҳу ва Ҳамас етакчиларини ҳибсга олишни сўради 20 мая, 17:31 56
  • “Севги изтироби” сериалидаги Асу — Мелиса Асли Памук турмушга чиқди 20 мая, 17:00 38
  • Россиянинг Харкив вилоятини ўққа тутиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди 20 мая, 16:43 69
  • АҚШ расмийси Нетаняҳу билан учрашган вақтда Исроил Ғазога зарба берди 20 мая, 16:32 61
  • Мутахассис: қулупнайни тузли сувда чайиб истеъмол қилган яхши 20 мая, 16:27 52
  • Чегарадан яширинча олиб ўтилаётган «Макаров» тўппончаси фош қилинди 20 мая, 16:15 43
  • Бўлимлар