«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 04:51
ЎЗO‘Z

Дубай амири ва малика Ҳая ажрашади – бу ҳақда расман эълон қилинди

26 июл, 09:35 3 830 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дубай амири ва малика Ҳая ажрашади – бу ҳақда расман эълон қилинди Дубай амири Муҳаммад ибн Рашид Ол-Мактум ва Иордания маликаси Ҳая бинт Ол-Ҳусайн расман ажрашаётганларини эълон қилишди. StarHit порталининг ёзишича, Лондонда бўлиб ўтадиган ажрашиш жараёнида мол-мулк эмас, фарзандлар ким билан қолиши масаласи ҳал этилади.

Хабар қилинишича, Лондон судидаги илк эшитувлар июль ойи охирида бўлиб ўтади. Ажрашиш тўғрисидаги аризалар аллақачон судга топширилган.

«Бу эшитувлар болаларнинг кейинги тақдири, уларнинг фаровонлигига доир бўлади, молияга тегишли бўлмайди», — дейилади ҳужжатда.

Таъкидланишича, қочиб кетган малика манфаатларини адвокат Фиона Шеклтон ҳимоя қилади. У малика Диана ва шаҳзода Чарльзнинг ажрашиш жараёнида иштирок этган. Дубай амири Муҳаммад ибн Рашид Ол-Мактум эса, ўз навбатида юрист Элен Уордни ёллаган бўлиб, у қўшиқчи Мадоннанинг режиссёр Гай Ричи билан ажрашишида поп юлдузига ёрдам берган.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг ёз мавсуми бошида Ҳая Ол-Ҳусайн турмуш ўртоғидан Британия пойтахтига қочиб кетган ва бошпана сўраган эди. Даставвал, малика ўзи билан 40 млн доллар ҳамда Амир билан фарзандлари — 11 ёшли Ал-Жалила ҳамда 7 ёшли Зайдни олиб кетгани хабар қилинди.

Иорданиянинг марҳум подшоҳи Ҳусайн ибн Талалнинг қизи, Иорданиянинг ҳозирги подшоҳи Абдуллоҳ II синглиси, 45 ёшли малика Ҳая Дубай амири Муҳаммад ибн Рашид Ол-Мактумга 2004 йилда турмушга чиққан эди. У шайхнинг олтинчи ва кенжа рафиқаси бўлди. Амирнинг барча хотинларидан 23 нафар фарзанди бор.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 16
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 45
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 148
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 85
  • Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди 03 мая, 22:00 251
  • Собиқ бош вазир сайлов участкасига киритилмади 03 мая, 21:43 162
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 61
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 29
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 10
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 16
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 128
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 62
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 45
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 148
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 149
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 52
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 85
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 85
  • Бўлимлар