«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 08:33
ЎЗO‘Z

Атамбоевнинг юристи: У тергов саволларига ОАВ орқали жавоб беришга тайёр

23 июл, 19:13 2 657 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Атамбоевнинг юристи: У тергов саволларига ОАВ орқали жавоб беришга тайёр Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбоев жиноят оламидаги нуфузли шахс Азиз Батукаевнинг ноқонуний равишда озод қилиниши бўйича иш юзасидан терговчилар саволларига ОАВ орқали жавоб беришга тайёр. Бу ҳақда Атамбоевнинг юристи Сергей Слесарёв маълум қилди.

«Алмазбек Шаршенович ёзма кўринишда тақдим этилган саволларга жавоб беришга тайёр. Бу Атамбоевнинг очиқ хабарномаси доирасидаги жавоблар бўлади, аммо сўроқ шаклида эмас, яъни қонунни бузмаган ҳолда», - дейилади адвокат баёнотида.

Собиқ президент ИИВга сўроққа келиш ҳақидаги чақириқларни уч маротаба эътиборсиз қолдирди - Атамбоев парламент томонидан собиқ президент мақоми ва дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинганидан кейин, унга чақирув қоғозлари кела бошлади.

Атамбоевни ҳуқуқий дахлсизликдан маҳрум қилишга сабаблардан бири 2013 йилда Азиз Батукаевнинг ноқонуний равишда озод қилиш бўйича айбловдир. Қирғизистон расмийлари ушбу иш бўйича терговни 2019 йилнинг баҳорида қайта тиклашди - унинг доирасида шифокорлар ва собиқ амалдорлар, шу жумладан, собиқ бош прокурор Аида Салянова қўлга олинди.

Атамбоевни таъқиб қилишга уринишлар унинг амалдаги президент Сооронбай Жээнбеков билан жанжаллашиши фонида кузатилмоқда. Уларнинг можароси 2018 йил баҳори, собиқ президент ҳозирги давлат раҳбари Жээнбеков ўзининг коррупцияга қарши кампанияси натижаларига шубҳа билдирганидан дарғазаб бўлганидан бери давом этмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 20
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 221
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 114
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 168
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 149
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 195
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 8
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 20
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 79
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 221
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 95
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 54
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 114
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 168
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 149
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 224
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 195
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 152
  • Бўлимлар