«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 23:41
ЎЗO‘Z

Дунёнинг энг ҳурмат қилинувчи жамоат арбоблари рейтинги эълон қилинди

19 июл, 10:43 3 915 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дунёнинг энг ҳурмат қилинувчи жамоат арбоблари рейтинги эълон қилинди Microsoft компанияси асосчиси Билл Гейтс ва АҚШнинг собиқ биринчи хоними Мишель Обама бутун дунё одамлари орасида энг ҳурмат қилинувчи жамоат ва давлат арбоблари рейтингига бошчилик қилмоқда. Бундан YouGov социологик хизмати сўровномаси натижалари дарак бермоқда. Жорий йилда сўровномада 41 та давлатдан 42 мингдан кўпроқ одам иштирок этди.

Шу тариқа, аёллар ўртасида рейтингга Мишель Обама етакчилик қилмоқда, у аввалги рейтингда 1-ўринни эгаллаган америкалик актриса, БМТ олий комиссари бошқармасининг кўнгилли элчиси Анжелина Жоли ўрнини эгаллаган, Жоли эса 3-ўринга тушган. 2-ўринни америкалик телебошловчи Опра Уинфри эгаллаган. Аёллар ўртасида рейтингнинг юқори бешталигига Британия қироличаси Елизавета II ва британиялик актриса Эмма Уотсон ҳам кирган.

Етакчи йигирматаликдан Хитой раисининг рафиқаси Пэн Лиюань (7-ўрин), АҚШнинг собиқ давлат котиби Хиллари Клинтон (8-ўрин), америкалик қўшиқчи Тейлор Свифт (10-ўрин), Германия канцлери Ангела Меркель (12-ўрин), Британия бош вазири Тереза Мэй (18-ўрин) ва АҚШнинг биринчи хоними Меланья Трамп (19-ўрин) жой эгаллаган.

Эркаклар ўртасида 2-ўринни АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама, 3-ўринни актёр Жеки Чан эгаллаган. 4-ўринга Хитой раиси Си Цзиньпин, 5-ўринга яна бир хитойлик – Alibaba асосчиси Жек Ма қўйилган.

Шунингдек, Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди 6-ўринни, Россия президенти Владимир Путин 10-ўринни, АҚШ президенти Дональд Трамп 14-ўринни, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 19-ўринни эгаллаган. Футболчилар Криштиану Роналду (7-ўрин) ва Лионель Месси (9-ўрин) рейтингга киритилган ягона спортчилар бўлган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Путин Германиянинг Россиядаги активларини "Газпром"га топширди 28 апр, 23:16 0
  • Блинкеннинг Хитойга ташрифи. Нималар муҳокама қилинган? 28 апр, 22:44 0
  • Зеленский украиналикларни қўрқитмаслик учун ҳалок бўлганлар сонини камайтириб айтган 28 апр, 22:20 2
  • Россиянинг “Кушевская” аэродромига дронлар ҳужум қилди 28 апр, 21:39 22
  • Украина ташқи ишлар вазири Путинни “сиёсий ҳайвон” деб атади 28 апр, 21:19 59
  • Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди 28 апр, 20:11 75
  • Сўнгги янгиликлар
  • Рўзиқул Бердиев: "Кубок ўйинлари давомида йигитларда кучли иштиёқ сезмадим" 28 апр, 22:53 0
  • Блинкеннинг Хитойга ташрифи. Нималар муҳокама қилинган? 28 апр, 22:44 0
  • Зеленский украиналикларни қўрқитмаслик учун ҳалок бўлганлар сонини камайтириб айтган 28 апр, 22:20 2
  • Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ “Туризм маҳалласи” мақомини олди 28 апр, 22:00 0
  • Россиянинг “Кушевская” аэродромига дронлар ҳужум қилди 28 апр, 21:39 22
  • Украина ташқи ишлар вазири Путинни “сиёсий ҳайвон” деб атади 28 апр, 21:19 59
  • Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди 28 апр, 20:11 75
  • Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим" 28 апр, 19:43 216
  • Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? 28 апр, 19:24 163
  • Футзал. Эрон 13 карра Осиё чемпионлигини қўлга киритди 28 апр, 19:17 70
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 47
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 260
  • Бўлимлар