«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 00:43
ЎЗO‘Z

Тожикистон ва Россия Хитойнинг Шинжон-Уйғурдаги сиёсатини қўллаб-қувватлади. Қирғизистон ва Қозоғистон баёнотни имзоламади

15 июл, 12:15 3 842 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тожикистон ва Россия Хитойнинг Шинжон-Уйғурдаги сиёсатини қўллаб-қувватлади. Қирғизистон ва Қозоғистон баёнотни имзоламади Россия, Беларусь, Тожикистон ва яна 34 мамлакат БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашида Шинжон-Уйғур мухтор туманидаги пенитенциар муассасаларда уйғурларни «қайта тарбиялаш» бўйича Хитойнинг сиёсатини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» нашри Россия делегациясидаги манбага таянган ҳолда хабар бермоқда.

Таъкидланишича, 22 давлат (Европа иттифоқига аъзо мамлакатлар, Япония, Австралия, Канада, Янги Зеландия) очиқ хатда Пекиннинг хатти-ҳаракатларини қоралаб чиқди. Шундан сўнг, юқоридаги 40га яқин мамлакат БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши сессиясида Хитойнинг баёнотини қўллаб-қувватлаган.

Хитой вакили Чэнь Сюйнинг маълум қилишича, «Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор туманида инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ютуқлари қарийб 40га яқин делегация томонидан эътироф этилган». Унинг сўзларига кўра, сўнгги уч йил ичида минтақада терактлар юз бермагани давлат тўғри йўлдан кетаётганини кўрсатади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилдан бери ғарбдаги инсон ҳуқуқлари ҳимояси бўйича ташкилотлар, сиёсатчилар ва журналистлар Шинжон-Уйғур мухтор туманида «қайта тарбиялаш лагерлари» мавжудлиги, уларда, турли маълумотларга кўра, 1 миллиондан 3 миллионгача киши - уйғурлар, қозоқлар, қирғизлар ва бошқа мусулмонлар суд ҳамда терговсиз куч билан ушлаб турилгани ҳақида айтиб келади.

Хитойнинг кредитлари ва инвестицияларига кўз тиккан Қозоғистон ҳамда Қирғизистон Пекин баёнотини имзоламади, дея таъкидлайди «Ъ».




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 51
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 86
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 115
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 20
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 136
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 274
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 16
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 22
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 50
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 16
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 30
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 86
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 115
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 83
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 20
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 28
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 89
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 124
  • Бўлимлар