«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 13:49
ЎЗO‘Z

Россия, Хитой ва Европа долларда ҳисоб-китоб қилишдан воз кечмоқда

04 июл, 09:30 3 370 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россия, Хитой ва Европа долларда ҳисоб-китоб қилишдан воз кечмоқда Россия ва Хитой миллий валютада тўлов ўтказиш тўғрисида ҳукуматлараро битимни қабул қилди. Европа Вашингтон санкцияларни четлаб ўтиш ва долларсиз Эрон билан савдо қилиш имкониятини берадиган INSTEX механизмини ишга туширмоқда, бу ҳақда Sputnik хабар қилади.

Америка пул бирлигидан воз кечиш тобора аниқ йўналишга эга бўлмоқда.

Долларни ўлдириш:
Бир йил олдин Бутунжаҳон банки иқтисодчилари жаҳонда дедолларизация жараёни ишга туширилгани ва уни тўхтатиб бўлмаслигини айтганди. Таҳлилчилар ўша вақтда: Россия ҳисоб-китоб қилишда, биринчи навбатда йирик савдо шериги — Хитой билан долларда воз кечиши мумкин.

Москва ва Пекин 2014 йил декабрь ўзида миллий валюталарга ўтиш қарорига келди. Шу вақтдан бошлаб, АҚШ, Буюк Британия ва ЕИ банклари иштирокисиз тўғридан тўғри рублда савдо қилиш ҳақида битим кучга кирди.

Ҳозирча рубль улушига 10 фоизга тўғри келмоқда. Бироқ яқин йилларда бу кўрсаткич беш бараварга кўпайтирилади. Июнь ойи бошида Россия бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Антон Силуанов ва Хитой халқ банки раиси И Ган янги тўлов тизимини яратиш тўғрисидаги битимни имзолади. Бу SWIFT тизими, Россия ва Хитой ўртасида шлюз ҳисобланади.

SWIFT — халқаро банклараро молиявий маълумотларни жўнатиш тизими ҳисобланади. Россия тизимига, Молия хабарларини жўнатиш тизими 1 июнь ҳолатига Россиянинг 398 та корхонаси ва банки, шунингдек Беларусь Белгазпромбанк уланди.

Хитойда CIPС тизими мавжуд, Россия Марказий банки март ойидаги маълумотига кўра, унга бир нечта банклар уланди.

Тахминларга кўра, миллий валюталарда ҳисоб-китоб қилиш тизими шу йил якунига қадар ишга туширилади ва биринчи навбатда йирик Россия нефтгаз, қишлоқ хўжалик компанияларини қамраб олади.

Вашингтон иқтисодий санкциялари кучайиши хавфи туфайли Москва ва Пекин бу жараённи тезлаштиришмоқда. Ўтган йилнинг ўзида конгрессга 10 та қонун лойиҳаси тақдим этилди — давлат облигацияларида инвестицияларга чекловдан SWIFT тизимдан давлат банкларини узишгача.

SWIFT тизимида транзакцияларнинг 42 фоизи долларда амалга оширилиши туфайли бу Вашингтоннинг кучли қуролидир. Бу тизимдан воз кечиш Россия иқтисодиётида жиддий муаммолар — капитал кетишидан рубль курси пасайиши ва кредит ставкаларини ортишигача юзага келиши мумкин.

Financial Times газетаси ёзишича, Вашингтон кескинлиги Россия ва Хитойни «Америка валютаси мустаҳкамлиги»ни текширишга ундамоқда ва бу ёмон якунлаши мумкин.

Янги тўлов механизми нафақат сансия босимидан ишонарли ҳимоя қилади, балки долларни асосий захира валютаси сифатидаги мақомини шубҳа остига олиши мумкин.

INSTEX таҳдиди:
Европанинг АҚШдан боғлиқлиги кучсизланмоқда. Вашингтон санкциялари таҳдидига қарамасан, ЕИ мамлакатлари Эрондан нефть сотиб олишни давом этмоқда. Тўловлар долларда эмас, еврода амалга оширилмоқда.

Европаликлар Америка чекловларини INSTEX молиявий транзакциялар механизми ёрдамида амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. Бу тизимни ишга туширилиши ҳақида ўтган ҳафтада Буюк Британия, Франция ва Германия маълум қилганди.

28 июндан бошлаб бу механизм ЕИ барча мамлакатлари учун очилди, яқин келажакда бошқа давлатлар компаниялари ҳам фойдаланиши мумкин.

INSTEX (Instrument in Support of Trade Exchanges) — Эрон ва ЕИ компаниялари ўртасида пул ўтказмасдан товар алмашиш имкониятини берадиган тўлов воситачи-тизим ҳисобланади.

Теҳрон келгусида нефть ва бошқа товарларни Европага етказиб беришни давом эттириши мумкин. Булар учун пулларни INSTEX Эрон банкларига эмас, балки Эронга маҳсулотларни экспорт қилувчи Европа компанияларига жўнатади.

Ҳозирга дори-дармон, тиббиёт асбоб-ускуналари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳақида гап кетмоқда. Вақт ўтиши билан маҳсулотлар турлари кўпаяди. INSTEX’ни ишга туширишга ўтган йилдан бериш тайёргарлик кўрилди. Кузатувчилар дарҳол Бреттон-Вуд конференсияси вақтидан бери долларга биринчи жиддий таҳдид бўлганини айтди.

INSTEX АҚШнинг жаҳон иқтисодий тартибини назорат қилиш истагига зарба беради, ахир нафақат Европа «доллардан холи» бўлиши мумкин — балки Оқ уй санкция режимига риоя қилишни истамаган ҳар қандай давлат бўлиши мумкин.

Ажаб эмас, Вашингтон санкциялар билан таҳдид қилган ҳолда европаликларни бу лойиҳадан воз кечишга мажбур қилишга ҳаракат қилмоқда.

Bloomberg АҚШ Молия вазири ўринбосари Сигал Манделкер хатига асосан баён этилишича, «INSTEX алоқадор бўлган расмий шахслар», АҚШнинг моливий тизимидан чиқариб юборилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 18
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 140
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 121
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 132
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 159
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 175
  • Сўнгги янгиликлар
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 0
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 0
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 1
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 18
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 9
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 48
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 29
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 30
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 26
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 49
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 61
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 139
  • Бўлимлар