«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 09:50
ЎЗO‘Z

Трамп ўзининг янги президентлик кампанияси расман бошлангани эълон қилди

19 июн, 12:18 2 394 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Трамп ўзининг янги президентлик кампанияси расман бошлангани эълон қилди АҚШ президенти Дональд Трамп 18 июнда 2020 йилги президент сайловларида қайта сайланиш учун кампаниясининг расман бошланганини эълон қилди.

“Бугун оқшомда сизнинг олдингизда АҚШ президенти лавозимига иккинчи муддатга қайта сайланиш бўйича кампаниям расман бошланишини эълон қиламан”, деб айтган Трамп. Унинг айтишича, “мамлакат ҳозирда фаровонлашмоқда ва янги чўққиларга эришмоқда”. “Бутун дунё ҳавас қилгудек иқтисодиётимиз бор, эҳтимол у бутун тарихимиздаги энг яхши ҳолатда бўлса керак”, деб таъкидлаб ўтган АҚШ президенти.

Трамп 2016 йилги сайловлардаги ғалабаси ҳақида эслаб “Биз буни бир марта қилдик. Ва бу гал ишни охиригача етказиб қўямиз”, деб айтган.

Трамп ўзининг сиёсий рақибларига тўхталиб, “Агар бу коррупциялашган тизимнинг батамом йўқ бўлишини истасангиз, унда 3 ноябрда [2020 йил] келиб, овоз беринг, овоз беринг, овоз беринг”, деб айтган.

Трамп нутқи давомида қуролли кучларни мустаҳкамлагани, Россияга қарши санкциялар киритгани ва бутун Европага энергия ташувчиларни етказишнинг муқобил манбаларини тақдим қилганини, бу эса Россияга жиддий рақобат ташкил этганини таъкидлаб ўтган. “Ҳеч ким Дональд Трампчалик Россияга нисбатан қаттиққўллик намойиш қилмаган. Демократларни Россия ташвишлантирмайди, уларни фақат ҳокимият ташвишлантиради”, деб айтган.

АҚШ президенти лавозими учун 59-сайловлар 2020 йил 3 ноябрда бўлиб ўтади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 0
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 2
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 80
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 51
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 79
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 64
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 0
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 1
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 0
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 0
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 3
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 80
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 51
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 79
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 38
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 64
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 64
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 97
  • Бўлимлар