«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 13:49
ЎЗO‘Z

Алмазбек Атамбоев уюшган жиноий гуруҳ ташкил этишда айбланди

19 июн, 00:13 3 747 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Алмазбек Атамбоев уюшган жиноий гуруҳ ташкил этишда айбланди Қирғизистон парламенти депутатлари мамлакатнинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоевга нисбатан айбловлар илгари сурди. Бу ҳақда “АКИпресс” ахборот агентлиги хабар берди.

Атамбоевни дахлсизликдан маҳрум этиш бўйича тузилган комиссиянинг хулосаси парламентнинг ҳуқуқ-тартибот бўйича комиссияси йиғилишида ўқиб эшиттирилди.

Аввал илгари сурилган 9 та айбловдан 6 таси бўйича айблов билдирилди. Улар орасида “жиноий гуруҳлар ташкил этиш, Атамбоев тузумига қарши чиққан парламент депутатлари, жамоат арбоблари, журналистлар ва ОАВ вакилларини сиқувга олиш ва репрессия қилиш” каби айбловлар бор.

Бундан ташқари, Атамбоев жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг қонунга зид равишда озод этилиши, Иссиқкўл ва Чуй вилоятларида ерларнинг ноқонуний ўзлаштирилиши, даромадларни яшириш, Бишкек ИЭС модернизацияси бўйича коррупция иши ва унга ноқонуний тарзда кўмир етказиб берилишида айбланмоқда.

Комиссияга барча 6 та парламент фракциялари вакиллари кирган. Комиссия 3 ой ичида ўз тергови натижаларини бош прокуратурага тақдим қилиши, прокуратура эса жиноий иш қўзғатиш бўйича қарор қабул қилиши керак.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 78
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 68
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 301
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 166
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 238
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 203
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 0
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 0
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 0
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 2
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 17
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 7
  • UFC Vegas 91. Ўзбекистонлик Богдан Гусков америкалик жангчини нокаутга учратди (видео) 28 апр, 10:49 32
  • Саиджамшид Жаъфаров қозоғистонлик рақибини мағлуб этиб, IBA Asia камарини қўлга киритди 28 апр, 10:43 13
  • Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 28 апр, 09:34 42
  • Мурзоев: "Қайсидир маънода барибир Индонезия қулайроқ рақиб, биз мусобақа фаворитимиз" 28 апр, 08:51 130
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 78
  • Қашқадарёда сифатсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди 28 апр, 06:34 33
  • Бўлимлар