«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 15:16
ЎЗO‘Z

Трамп ноқонуний муҳожирлар кейинги ҳафта оммавий депортация қилинишини айтди

18 июн, 12:30 2 573 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Трамп ноқонуний муҳожирлар кейинги ҳафта оммавий депортация қилинишини айтди АҚШ президенти Дональд Трамп ноқонуний муҳожирлар АҚШдан кейинги ҳафтадан бошлаб оммавий депортация қилиш бошланишини маълум қилди. «Korrespondent.net»нинг ёзишича, бу ҳақда Трамп 18 июнь куни ўзининг Twitter’даги саҳифасида ёзиб қолдирган.

«Кейинги ҳафта АҚШнинг иммиграция ва божхона полицияси мамлакатга ноқонуний кирган миллионлаб муҳожирларни депортация қилиш жараёнини бошлайди. Улар қандай тез келган бўлса, шундай тез чиқариб юборилади», — деб таъкидлаган у.

Шу билан бирга, Америка раҳбари ўзининг рақиби — демократларни миграция назорати масаласига эътибор қаратмаганликда айблади.

«Мексика ўзининг қатъий иммиграция қонунлари туфайли одамлар бизнинг жанубий чегараларимизгача етиб боришдан тўхтатиб қолиш учун жуда яхши ишламоқда. Гватемала «Учинчи хавфсиз мамлакат тўғрисида» келишувни имзолашга тайёргарлик кўрмоқда. Фақат Конгрессдаги демократларгина ҳеч нима қила олмайди», — деган Трамп.

Эслатиб ўтамиз, Трамп апрель ойида агар ноқонуний муҳожирлар оқими тўхтатилмаса, Мексика билан чегарани ёпиш билан таҳдид қилган эди.

Вашингтоннинг бож тўловларини жорий этиш таҳдидидан сўнг Мексика расмийлари ноқонуний миграция билан курашиш мақсадида АҚШ билан чегарада Миллий гвардияни жойлаштириш мажбуриятини олди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Трампнинг махфий ҳужжатлар бўйича суд жараёни кейинга қолдирилди 08 мая, 15:00 0
  • Лондон: 9 мингга яқин чечен Украинага қарши урушда қатнашмоқда 08 мая, 14:30 0
  • Дунёдаги энг кўп миллионерлар яшайдиган шаҳарлар эълон қилинди 08 мая, 13:37 1
  • ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда 08 мая, 13:09 130
  • Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото) 08 мая, 12:22 123
  • Ҳиндистон аэропортида икки нафар ўзбекистонлик 5 кило олтин билан ушланди 08 мая, 12:00 51
  • Сўнгги янгиликлар
  • Трампнинг махфий ҳужжатлар бўйича суд жараёни кейинга қолдирилди 08 мая, 15:00 0
  • Шавкат Мирзиёев уруш фахрийларини зиёрат қилди 08 мая, 14:36 0
  • Лондон: 9 мингга яқин чечен Украинага қарши урушда қатнашмоқда 08 мая, 14:30 0
  • Дунёдаги энг кўп миллионерлар яшайдиган шаҳарлар эълон қилинди 08 мая, 13:37 1
  • ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда 08 мая, 13:09 130
  • Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди 08 мая, 12:50 171
  • Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото) 08 мая, 12:22 123
  • Ҳиндистон аэропортида икки нафар ўзбекистонлик 5 кило олтин билан ушланди 08 мая, 12:00 51
  • БМТ Исроилни халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларини бузганликда айблади 08 мая, 11:35 28
  • Си Цзиньпин Макронни омма олдида эътибордан четда қолдирди 08 мая, 11:16 195
  • Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди 08 мая, 10:58 113
  • Онколог татуировка ишқибозларини жиддий огоҳлантирди 08 мая, 10:35 43
  • Бўлимлар