«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 11:40
ЎЗO‘Z

Бишкек саммитида қатнашаётган Эрон президенти АҚШни минтақа ва дунёга таҳдид деб атади

14 июн, 16:20 3 427 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бишкек саммитида қатнашаётган Эрон президенти АҚШни минтақа ва дунёга таҳдид деб атади АҚШ ўзининг тажовузкор сиёсати билан Яқин Шарқ минтақаси хавфсизлиги ва бутун дунёга таҳдид солмоқда. Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Бишкекда бўлиб ўтаётган ШҲТ саммитида ана шундай баёнот берди.

"АҚШ ҳукумати кейинги икки йил давомида барча халқаро қоидаларни бузиб, молиявий ва ҳарбий имкониятларидан фойдаланиб тажовузкор ҳаракатлар қилмоқда ва минтақа ҳамда дунёга жиддий таҳдид солмоқда", - деди у.

Вашингтон халқаро ҳамжамиятни БМТ хавфсизлик кенгашининг Эрон билан савдо муносабатларини яхшилаш тўғрисидаги резолюциясини бузишга мажбур қилмоқда, деди Руҳоний.

2018 йил 8 майда АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Эрон билан 2015 йилда имзоланган ядровий келишувдан чиқишини эълон қилди ва бир томонлама тартибда санкциялар киритди.

Қирғизистон пойтахтида бўлиб ўтаётган ШҲТ саммитида Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Хитой, Ўзбекистон, Покистон, Тожикистон президентлари иштирок этмоқда. Афғонистон, Беларусь, Эрон ва Монголия раҳбарлари кузатувчи сифатида таклиф этилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди 03 мая, 10:40 0
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 57
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 15
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 334
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 209
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 359
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 0
  • АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди 03 мая, 10:40 0
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 15
  • U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди 03 мая, 09:24 45
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 57
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 14
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 243
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 219
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 334
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 105
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 126
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 209
  • Бўлимлар