«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 20:46
ЎЗO‘Z

Қозоғистонда президент сайловлари бошланди

09 июн, 09:57 2 694 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қозоғистонда президент сайловлари бошланди Қозоғистонда 9 июнь соат 6дан навбатдан ташқари президент сайловларида овоз бериш учун сайлов участкалари очилди.

Ушбу сайловлар Қозоғистонда ўтаётган 6-президент сайловларидир. Мамлакатни деярли 30 йил бошқарган Нурсултон Назарбоев 20 март куни президент ваколатларини топширганди. Вақтинчалик президент этиб парламент юқори палатаси спикери Қосим-Жомарт Тоқаев тайинланганди.

Президент лавозими учун 7 номзод, жумладан Қосим-Жомарт Тоқаев кураш олиб боради, улардан 4 нафари партиялардан, 3 нафари жамоатчилик бирлашмалари томонидан илгари сурилган. Улар: Қосим-Жомарт Тоқаев, Жамбил Ахметбеков, ягона ва илк аёл номзод Дания Еспаева, Толеутай Рахимбеков, Амиржан Косанов, Садибек Тугел ва Амангелди Таспихов.

Маълумотларга кўра, мамлакатдаги сайловчиларнинг умумий сони 11 947 995 кишини ташкил қилади. 15 минг киши хорижда овоз бериши кутилмоқда. Сайловларни кузатиш учун 1013 халқаро кузатувчи ва хорижий давлатлар вакиллари аккредитация олган. Улардан 866 нафари 9 та халқаро ташкилотдан ва 147 нафари 41 та хорижий давлатдан ташриф буюрган.

Овоз бериш соат 20.00да якунланади. 4 та ғарбий вилоят – Ғарбий Қозоғистон, Атирау, Оқтўбе ва Манғистауда вақтдаги фарқ сабабли сайлов участкалари бир соат кейин ёпилади.

Президент 5 йиллик муддатга сайланади. Сайловларда овоз берувчиларнинг ташриф буюриш чегараси бўлмайди, улар ҳар қандай вазиятда бўлиб ўтган деб ҳисобланади. Ғалаба учун номзод 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплаши лозим бўлади, агар бунга ҳеч ким муваффақ бўлмаса, сайловларнинг 2-босқичи белгиланади.

Сайловлар натижаларини эълон қилиш, сайланган президентни рўйхатга олиш учун 7 кун кўзда тутилган. Сайловлар билан боғлиқ барча жараёнлар 16 июнгача якунланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 80
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 179
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 120
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 53
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 318
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 105
  • Сўнгги янгиликлар
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 7
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 11
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 5
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 105
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 86
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 184
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 141
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 57
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 80
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 56
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 179
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 94
  • Бўлимлар