«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 13:24
ЎЗO‘Z

Греция Германиядан жаҳон урушларида келтирган зарари учун 320 млрд евро талаб қилмоқда

05 июн, 00:10 3 223 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Греция Германиядан жаҳон урушларида келтирган зарари учун 320 млрд евро талаб қилмоқда Грециянинг Берлиндаги элчиси Германия ташқи ишлар вазирлигига нота топширди. Унда Греция ҳукумати Германия томонини Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушларида етказган зарари учун ҳарбий репарация ва товон тўлаши борасидаги масалани ҳал қилиш бўйича музокараларни бошлашга чақирган, деб хабар берди Kun.uz нашри.

Маълум қилинишича, Грециянинг даъволари Биринчи ва Иккинчи жаҳон урушларида мамлакат ва унинг халқига етказилган зарарни қоплаш, немис босқинчилиги қурбонлари ва уларнинг авлодларига нисбатан ҳарбий репарациялар, оккупацион заёмни ва мамлакатдан ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилган археолог ва бошқа маданий бойликлар билан боғлиқ.

Греция парламенти 17 апрель куни ҳукуматга Германиядан Иккинчи жаҳон урушидаги етказган зарари учун 309,5 миллиард ва Биринчи жаҳон урушидаги зарари учун 9,2 миллиард евро ҳарбий репарация тўлашини талаб қилиш топширилган резолюцияни қабул қилди. Шу билан бирга, Греция одамларнинг ўлими ва ногирон бўлиб қолганлиги учун товон тўлови миқдорини 107,2 миллиард евро деб баҳоламоқда.

Партиялараро комиссиянинг маърузасига кўра, Иккинчи жаҳон уруши йилларида Греция 558 минг фуқаросидан айрилган, 880 минг киши ногиронга айланган. Ўша пайтда 7,335 миллион кишини ташкил этган мамлакат аҳолисининг 19,7%и уруш қурбони бўлган.

Германия Афинанинг барча талабларини рад этмоқда. Немис амалдорларининг сўзларига кўра, Германия 1960 йилда 115 миллион марка тўлаб ўз мажбуриятларини бажарган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 18
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 140
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 121
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 132
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 159
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 175
  • Сўнгги янгиликлар
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 0
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 0
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 1
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 18
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 9
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 48
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 29
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 30
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 26
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 49
  • Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео) 05 мая, 09:51 61
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 139
  • Бўлимлар