«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 13:02
ЎЗO‘Z

Порошенко унга нисбатан бошланган терговларга муносабат билдирди

23 мая, 08:50 3 621 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Порошенко унга нисбатан бошланган терговларга муносабат билдирди Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко унга нисбатан бошланган терговларни парламентга сайлов кампанияси бошланиши деб тушунтирган. Жумладан, Порошенко терговларга “Мен жавоб беришга тайёрман”, деб муносабат билдирган.

Порошенконинг фикрича, Украина ҳукуматининг Керчь бўғозидаги воқеа вақтидаги ҳаракатлари бўйича тергов иши Россия иғвоси сабабли азият чеккан мамлакат армиясига ҳужумдир. “Ҳозир бешинчи колонна буни Украина ҳукумати зиммасига юкламоқчи. Шуни айтмоқчиманки, бу учун жавоб беришга тайёрман ва биз буни қилишга йўл қўймаймиз”, деб таъкидлаб ўтган собиқ президент.

Порошенко, шунингдек, сиёсий душманлари унга қарши яна қандай терговлар бошлашлари мумкинлиги ҳақида ўз тахминларини айтган. “Томос бўйича жиноий иш – динга ҳужум, тил ҳақидаги қонун бўйича жиноий иш – тилга ҳужум. Ҳаммаси дастур бўйича (кучли армия, ягона дин ва ягона тил ҳақидаги тезислар Порошенконинг сайловолди дастурининг бош тезислари бўлган – таҳр.), бироқ улар ҳеч нарса қилиша олмайди”, деб айтган Украинанинг собиқ раҳбари.

Сиёсатчи давлат президенти лавозимида қабул қилган барча қарорлари Украина учун тўғри бўлганини ва шу сабабли барча айбловларга жавоб беришга тайёрлигини айтиб ўтган.

22 май куни Украинанинг ихтисослашган аксилкоррупцион прокуратураси “Центрэнерго” энергетика корхонаси ва Давлат мулки жамғармасида ўғриликлар ва суистеъмолликлар аниқлангани билан боғлиқ ҳолда Порошенконинг ҳаракатлари қонунийлигини тергов қила бошлади.

21 май куни эса Порошенкога нисбатан давлатга хиёнат айблови бўйича тергов бошлаган. Иш 2018 йил ноябрда Керчь бўғозида россиялик чегарачилар томонидан Украинанинг бортида 24 нафар денгизчи бўлган 3 та ҳарбий кемаси ушланиши билан боғланган.

Умуман олганда, айни вақтда Порошенкога нисбатан ноқонуний бойиш, пора бериш, яширин турмалар борлиги ва бошқа айбловлар бўйича 10 та жиноий иш қўзғатилган. Тергов ишлари Порошенконинг президентлик ваколатлари тугашигача очила бошланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 0
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 94
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 282
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 492
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 0
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 0
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 36
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 94
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 44
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 27
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 68
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 77
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 34
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 25
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 133
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 308
  • Бўлимлар