«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 11:33
ЎЗO‘Z

Имомали Раҳмон ёлғончи амалдорни шарманда қилди (видео)

13 мая, 20:11 4 980 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Имомали Раҳмон ёлғончи амалдорни шарманда қилди (видео) Тожикистон президенти Имомали Раҳмон молия, банк, божхона ва солиқ ходимлари билан бўлган йиғилишда божхона хизмати ходимини сўроқ қилиб, унинг ёлғончи эканлигини фош қилди деб маълум қилади Sof.uz.

Президентнинг мазкур божхона ходими билан қилган суҳбати “Тожикистон” марказий давлат телеканали орқали эфирга узатилди.
Раҳмон амалдорни микрофон қаршисига чорлаб, қуйидаги саволларни беради:

Имомали Раҳмон: Неча йилдан бери ишлабяпсан?
Божхоначи: Бир йилу саккиз ой.

Имомали Раҳмон: Бир йилу саккиз ой? Нечта уйинг бор? Ростини айт!
Божхоначи: Учта.

Имомали Раҳмон: Нечта машинанг бор?
Божхоначи: Битта.

Имомали Раҳмон: Битта эмас, тўғрисини айт. Қўлимда маълумотлар бор.
Божхоначи: Иккинчиси меники эмас. Биттаси менинг номимда.

Имомали Раҳмон: Биттаси бошқа кишининг номида, биттаси эса сенинг номингда. Машинанг неча пул туради?
Божхоначи: ... (сукунат)

Имомали Раҳмон: Нечта хорижий тилни биласан?
Божхоначи: Уч тилни биламан.

Имомали Раҳмон: Қайси олийгоҳни битиргансан?
Божхоначи: Россия дипакадемиясини, Муҳтарам жаноб...

Имомали Раҳмон: Ёлғон айтяпсан, битирмагансан.
Божхоначи: Давлат хизмати... шундай, шундай.

Имомали Раҳмон: Битирмагансан, ёлғон гапирма!
Божхоначи: Ҳа, битирмаганман, Муҳтарам жаноб, сабаби шундаки...

Имомали Раҳмон: Саводсизлигинг учун ҳайдаб юборишган. Нега давлат раҳбарининг фарзандлари номидан гапирасан? Ёш кадр аҳволига қаранг! Гуноҳинг бошингдаги сочингдан ҳам зиёд. Тушундингми? Қаерда ишлаган бўлсанг, ҳамма жойда сенга жазо бериб, ҳайдаб юборишган. Сени қандай қилиб ишга олишганига ҳайронман. Ҳеч кимга итоат қилмайсан. Ҳатто салом бермайсан! Нима, осмондан тушганмисан? Қонун нима ким учун? Гуноҳинг йўқми? Камчилигинг йўқми?
Божхоначи: Бор, бор.

Имомали Раҳмон: Борасанда, аризангни ёзасан, йўқоласан! Ёшсанда, бўлмаса камида 15 йил қамоқда ўтирардинг.

Суҳбат сўнгида Раҳмон амалдорга хорижга чиқариб юборган пулларини қайтаришни буюрди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 0
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 0
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 0
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 3
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 8
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 68
  • Сўнгги янгиликлар
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 0
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 0
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 3
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 21
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 20
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 8
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 68
  • Роналду "Ал Насср"ни Қирол кубоги финалига олиб чиқди 02 мая, 08:27 56
  • Чемпионлар лигаси 1/2 финал. “Боруссия Д” ўз майдонида “ПСЖ”ни кичик ҳисобда мағлуб этди 02 мая, 08:21 31
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 88
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 209
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 121
  • Бўлимлар