«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 05:43
ЎЗO‘Z

Алишер Усмонов Британиянинг энг бой одамлари рўйхатидан жой олди

12 мая, 10:10 3 675 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Алишер Усмонов Британиянинг энг бой одамлари рўйхатидан жой олди The Sunday Times нашри талқинига кўра, Буюк Британиянинг энг бой одамлари рўйхатига уч россиялик – USM Holdings асосчиси Алишер Усмонов, Millhouse’нинг асосий эгаси Роман Абрамович ва “Альфа-Банк”нинг энг йирик акциядори Михаил Фридман киритилди. Улар рўйхатда юқори ўнталикнинг сўнгги ўринларини эгаллашган.

Усмоновнинг бойлиги 11,33 млрд фунт стерлингга (14,72 млрд доллар) баҳоланган, тадбиркорнинг давлати бир йил ичида 783 млн фунт стерлингга (1,017 млрд доллар) кўпайган. Аввалги йилги рейтингдаги каби Усмонов рўйхатнинг 8-ўрнидан жой олган. 2018 йил ёзида Усмонов “Арсенал” футбол клубининг ўзига тегишли 30 фоиз акциясини америкалик тадбиркор Стэн Кронкега 550 млн фунт стерлингга (714 млн доллар) сотиб юборган ва бу битимдан 300 млн фунт стерлинг (390 млн доллар) ишлаб олган.

Абрамович рейтингдаги позициясини яхшилаб олиб, 13-ўриндан 9-ўринга кўтарилиб олган. Унинг бойлиги 11,22 млрд фунт стерлингга (14,58 млрд долларга) баҳоланган.

Рўйхатнинг 10-ўрнидан жой олган Михаил Фридманнинг бойлиги 10,9 млрд фунт стерлингга (14,17 млрд доллар) баҳоланган.

Рўйхатнинг етакчиси ўзгарган. Аввалги рейтингда 1-ўринни эгаллаган сэр Жим Рэтклифф 18,66 млрд фунт стерлинг (24,25 млрд доллар) билан 3-ўринга тушиб кетган. 1-ўринни эса ака-ука Шри ва Гопи Хиндужа эгаллаган. Улар Hindija Group саноат гуруҳига эгалик қилишади.

2-ўринни яна бир ака-ука Дэвид ва Саймон Рубен (18,66 млрд фунт стерлинг), 4-ўринни Лен Блаватник (14,37 млрд фунт стерлинг), 5-ўринни сэр Жеймс Дайсон ва оиласи (12,6 млрд фунт стерлинг), 6-ўринни опа-ука Кирстен ва Йорн Раусинг (12,25 млрд фунт стерлинг), 7-ўринни эса эр-хотин Шарлен де Карвальо-Хейнекен ва Мишел де Карвальо (12 млрд фунт стерлинг) эгаллаган.

Апрелда Усмонов, Абрамович ва Фридман Forbes нашри талқинига кўра энг бой россияликлар рўйхатига киритилганди. Бироқ улар ушбу рўйхатда бошқача тартибда келтирилишган: Фридман 15 млрд доллар билан 7-ўринни, Усмонов 12,6 млрд доллар билан 9-ўринни ва Абрамович 12,4 млрд доллар билан 10-ўринни эгаллаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 0
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 16
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 45
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 148
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 85
  • Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди 03 мая, 22:00 251
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 61
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 29
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 10
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 16
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 128
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 62
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 45
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 148
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 149
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 52
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 85
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 85
  • Бўлимлар