«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 07:03
ЎЗO‘Z

Лукашенконинг собиқ бош тансоқчиси Россия махсус хизматларига ишлаган бўлиб чиқди

02 мая, 10:08 3 461 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Лукашенконинг собиқ бош тансоқчиси Россия махсус хизматларига ишлаган бўлиб чиқди Беларусь хавфсизлик кенгаши давлат котибининг эндиликда собиқ ўринбосари Андрей Втюрин Россиянинг Федерал хавфсизлик хизмати ва Федерал қўриқлаш хизмати манфаати йўлида ҳаракат қилгани учун ҳибсга олинди. Бу ҳақда Беларусь куч тузилмаларидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда “Росбалт” нашри маълум қилди.

Аввалроқ Втюрин 150 минг доллар пора олгани учун ҳибсга олингани маълум қилинганди.

Манбанинг айтишича, Втюрин Россия махсус хизматларига доимий равишда қандайдир маълумотни бериб турган. “У том маънода жосус эмас, унинг алоқалари унга ўтмишидан мерос бўлиб қолган”, деб айтган манба ва Втюрин Россияда ўқигани сабабли у ерда махсус хизматларда кўплаб алоқалар ва дўстлари қолган.

“Москва ва Минск ўртасида катта можаро мавжуд бўлган вазиятда Лукашенкога яқин кишининг бундай хатти-ҳаракати – йўл қўйиб бўлмас ҳолатдир”, деб қўшимча қилган манба.

Бошқа бир манбанинг маълум қилишича, Лукашенко хавфсизлик хизматини 7 йил бошқарган Втюрин охирги 25 йил давомида Беларусь президентининг яқин атрофига кирган ва унинг оиласига яқин бўлган. “Шунчалик яқин бўлганки, президентнинг кенжа ўғли Коля том маънода отасининг тансоқчиси қўлида катта бўлган”, деб таъкидлаб ўтган манба. У, шунингдек, бундай юқори лавозимли шахс 150 минг доллар учунгина таъқиб қилина бошланганига шубҳа билдирган. Унинг айтишича, бундай юқори доираларда бундай суммалар билан олди-берди қилиш норма ҳисобланади.

1 май куни расмий Минск Лукашенко 24 апрелдаги фармони билан Втюринни “ҳарбий хизматчи номига доғ туширувчи қилмишларни содир этгани учун” лавозимидан бўшатганини маълум қилган. Бир кун аввал, 30 апрелда “Наша Нива” нашри Втюрин йирик миқдорда пора олгани учун давлат хавфсизлик қўмитаси ходимлари томонидан ҳибсга олингани ҳақида хабар қилган.

Беларусь давлат хавфсизлик қўмитаси ва хавфсизлик кенгаши бу маълумотларга изоҳ бермаяпти.

Втюрин Беларусь хавфсизлик кенгашига 2014 йилда ишга ўтганча 7 йил давомида президент хавфсизлик хизмати раҳбари лавозимини эгаллаган. У Беларуснинг энг катта таъсирга эга одамларидан бири ҳисобланган.

Манба: Kun.uz
Лукашенко, собиқ бош тансоқчи, махсус хизмат




Мавзуга оид янгиликлар
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 1
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 0
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 45
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 40
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 72
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 59
  • Сўнгги янгиликлар
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 1
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 0
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 45
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 22
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 40
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 40
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 72
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 59
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 49
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 172
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 37
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 154
  • Бўлимлар