«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 16:25
ЎЗO‘Z

АҚШ виза тартибини бузаётган давлатларни жазоламоқчи. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор

21 апр, 15:30 3 805 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШ виза тартибини бузаётган давлатларни жазоламоқчи. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор Оқ Уйда АҚШда виза муддати ўтиб кетгандан кейин ҳам фуқаролари ноқонуний равишда қолаётган давлатларга нисбатан виза сиёсатини кучайтириш масаласини муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Forum Daily'га таяниб "Дарё" нашри хабар берди.

The Wall Street Journal газетаси фуқаролари АҚШга бизнес ва сайёҳлик визасини (B1/B2 тоифали) олиб, муддатидан ортиқ қолиб кетаётган давлатларга чекловлар қўйиш мумкин бўлган материал эълон қилган.

Ушбу давлатлар учун улар АҚШда фуқароларининг қолиш муддатини қисқартириш ва АҚШ визаларини олиш жараёнини мураккаблаштириш, шунингдек, тўловларнинг нархини ошириш масалалари кўриб чиқилмоқда.

Politico нашрининг ёзишича, янги қонунлар президент фармони билан жорий қилиниши мумкин.

АҚШ Ички хавфсизлик департаментининг 2017 йилги статистикасига кўра, АҚШда қолиш шартларининг 0,35 фоизи АҚШга визасиз келиш тизимига эга давлат фуқаролари томонидан бузилган.

АҚШга кириш учун виза талаб қилинадиган давлатларда эса бу кўрсаткич 1,86 фоизни ташкил этган.
Алмашинув дастури бўйича келган талабалар ва хорижликлар учун бу кўрсаткич 3,73 фоиз.

2017 йилги АҚШда виза тартибини бузган МДҲ давларининг фоиздаги кўрсаткичи:
1,72% — Россия,
4,01% — Беларусь,
2,4% — Украина,
2,92% — Молдова,
7,62% — Озарбайжон,
4,6% — Арманистон,
10,72% — Грузия,
3,27% — Қозоғистон,
3,20% — Қирғизистон,
9,10% — Туркманистон,
6,68% — Ўзбекистон.
АҚШда виза тартибини бузаётган энг кўп хорижликлар Африка ва Яқин Шарқ фуқаролари ҳисобланади. Хусусан, Жибути учун бу кўрсаткич 44 фоизни, Яман учун 28 фоизни ҳамда Сурия учун 17 фоизни ташкил қилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 2
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 75
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 138
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 253
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 208
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 159
  • Сўнгги янгиликлар
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 2
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 10
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 75
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 138
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 42
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 26
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 36
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 15
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 78
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 130
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 253
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 94
  • Бўлимлар