«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 05:49
ЎЗO‘Z

Туркманистонда янги йилдан бензин нархи 60 фоизга қимматлашди

01 янв, 14:32 12 877 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Туркманистонда янги йилдан бензин нархи 60 фоизга қимматлашди Туркманистонда 2015 йилнинг 1 январидан бензин нархи 60 фоизга қимматлашиб кетди. Бунгача Аи-95 бензиннинг бир литри 62 танга (22 цент) эди, эндиликда бу нарх 1 манатга ўзгарди, Аи-92 бензини эса 94 тангадан сотилади. Бу ҳақида “ria.ru”га асосланиб “kun.uz” хабар бермоқда
.

Туркманистон кўп йиллар давомида дунёдаги энг арзон бензин сотиладиган давлат бўлиб келган. Туркманистоннинг собиқ президенти Сапармурод Ниёзов давлатни бошқарган даврда 1 литр бензин нархи эски пул бирлиги бўйича 400 манат (2 цент) турган (ўша даврда 1 доллар курси 24 минг манат бўлган). Бир долларга «Жигули» машинасининг 40 литрлик бензин бакини тўлиқ тўлдириб, яна қайтимига 8 минг манат олиш мумкин эди.

Туркманбошининг ўлимидан сўнг, 2007 йилдан бери Туркманистонга президентлик қилаётган Қурбонўғли Бурдимуҳаммедов 2008 йилда мамлакатда туркманистонлик ҳайдовчиларга текин бензин лимитини киритди.

Бунга кўра, ҳар бир автомобиль ҳайдовчиси давлат томонидан ойига 120 литр текин бензин билан таъминланган. Мамлакат раҳбари қарори билан 2014 йилнинг июль ойидан Туркманистонда ҳайдовчиларга текин бензин берилиш даври ўз ниҳоясига етди.

Қайд этиш керакки, Туркманистонда бензин нархи 60 фоиз қимматлашгандан кейин ҳам бу давлат МДҲ бўйича энг арзон нархдаги бензин сотиладиган давлат бўлиб қолмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Эрон олий раҳнамоси президент авиаҳалокатга учраганига муносабат билдирди 20 мая, 01:37 65
  • Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди 20 мая, 00:08 20
  • Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди 19 мая, 23:45 119
  • Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди? 19 мая, 23:20 77
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 350
  • Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди 19 мая, 21:45 112
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон олий раҳнамоси президент авиаҳалокатга учраганига муносабат билдирди 20 мая, 01:37 64
  • Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик" 20 мая, 01:29 19
  • Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман" 20 мая, 01:22 18
  • Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди 20 мая, 00:08 20
  • Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди 19 мая, 23:45 119
  • Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди? 19 мая, 23:20 77
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 48
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 46
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 27
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 350
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 92
  • Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди 19 мая, 21:45 112
  • Бўлимлар