«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 14:51
ЎЗO‘Z

Спортчи аёл вафотидан уч ой ўтиб ўғил туғди

01 апр, 18:15 5 500 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Спортчи аёл вафотидан уч ой ўтиб ўғил туғди Португалиялик эшкакчи Катарина Секвейра 2018 йил декабрида 26 ёшида вафот этган. Ёшлигидан астма билан оғриган, навбатдаги хуруж билан касалхонага ётқизилгач, врачлар уни сунъий комага туширишади. Бу ҳақди «Minbar.uz»да маълумот берилди.

Аммо бир неча кун ўтиб унинг бош мияси ишлашдан тўхтагани тасдиқланади.

Секвейра 20 ҳафталик ҳомиладор бўлган. Болани сақлаб қолиш учун врачлар аёлни сунъий нафас аппаратига улашади. Аввалига Катаринани шу аҳволда уч ой сақлаш мумкинлиги тахмин қилинган. Бу вақтда бола 32 ҳафталик бўлиши керак эди. Аммо нафас олиш тизими ёмонлашавергач, шифокорлар болани 28 март куни муддатидан аввал олишади.

Бола мутлақ соғлом туғилган. Оиласи унга Сальвадор деб исм қўйишди.

Болани онаси ўлгандан кейин ҳам унинг қорнида сақлашни спортчининг оила аъзолари исташган. Сальвадорнинг отаси боласини сақлаб қолишни хоҳлаган. Бувиси ҳам бунга рози бўлган.

Бола туғилгач, бир кун ўтиб онаси сунъий аппаратдан узилиб, дафн этилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 0
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 21
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 15
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 155
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 58
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 124
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 10
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 21
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 14
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 15
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 109
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 155
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 58
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 20
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 124
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 94
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 132
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 100
  • Бўлимлар