«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 06:25
ЎЗO‘Z

Янги зеландиялик террорчининг ҳомийлари маълум қилинди

27 мар, 17:06 3 800 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Янги зеландиялик террорчининг ҳомийлари маълум қилинди Янги Зеландиядаги масжидда 50 кишини ўлдирган террорчига Австриянинг «Австрия идентитар ҳаракати» ультра-ўнг ташкилоти молиявий қўллаб-қувватлов тақдим этган. Бу ҳақда Австрия канцлери Себастьян Курц айтиб ўтди, дея хабар бермоқда Kun.uz нашри.

«Биз Австриядаги идентитарчилар янги зеландиялик жиноятчига молиявий ёрдам кўрсатгани, шунингдек, у билан алоқада бўлганини тасдиқлашимиз мумкин», - дея маълум қилди у. Курцнинг қўшимча қилишича, Австрияда экстремизм учун жой йўқ ва унинг турли кўринишларига тоқат қилиб бўлмайди.

Канцлер тезкорлик билан суриштирув ўтказиш, Австрия ҳудудида қандайдир ҳаракатлар амалга оширилганини аниқлаш ва айбдорларни жазолаш зарурлигини таъкидлади.

Аввалроқ, Австрия конституцияни ҳимоя қилиш ва терроризмга қарши кураш федерал идораси «Австрия идентитар ҳаракати» расмий вакили Мартин Зелльнернинг квартирасида тинтув ўтказганди. Бу янги зеландиялик террорчи билан алоқалар бўйича гумонларга боғлиқ.

Крайстчерч шаҳридаги масжидга ҳужум 15 март куни юз берди, 50 киши ҳалок бўлди, яна 40дан ортиқ инсон яраланди. Бир неча гумонланувчи қўлга олинди, бироқ айблов рўй бераётган ҳодисани интернетда трансляция қилган ва фожиадан бир кун аввал «Буюк ўзгариш» деб номланган 37 саҳифалик манифестни эълон қилган австралиялик Брентон Таррантга қўйилди. Кейинчалик, у ҳужумга Европадаги терактлар илҳомлантирганини айтди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Си Жинпинг Европага ташриф буюрди. Унга Путиннинг «сояси» ҳамроҳлик қилмоқда 07 мая, 00:07 169
  • Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди 06 мая, 23:45 78
  • Исроилнинг Ҳарбий Маҳкамаси Рафаҳга бостириб киришга рухсат берди 06 мая, 23:30 52
  • Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда? 06 мая, 23:06 72
  • Латвия ҳаво кучлари қўмондони: “Украина суверенитетни сақлаб қолиш учун ҳудудининг бир қисмидан воз кечиши керак” 06 мая, 22:44 196
  • Британиялик миллиардер уйланди. 25 млн доллар сарфланган тўй 4 кун давом этди 06 мая, 21:15 161
  • Сўнгги янгиликлар
  • Гвардиола: Сизлар хомсемиз ўйинчилар жамоасисиз! 07 мая, 06:00 0
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 35
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 57
  • Instagram янги турдаги «Stories» ва бошқа функцияларни жорий қилди 07 мая, 00:17 20
  • Си Жинпинг Европага ташриф буюрди. Унга Путиннинг «сояси» ҳамроҳлик қилмоқда 07 мая, 00:07 169
  • Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди 06 мая, 23:45 78
  • Исроилнинг Ҳарбий Маҳкамаси Рафаҳга бостириб киришга рухсат берди 06 мая, 23:30 52
  • Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда? 06 мая, 23:06 72
  • Латвия ҳаво кучлари қўмондони: “Украина суверенитетни сақлаб қолиш учун ҳудудининг бир қисмидан воз кечиши керак” 06 мая, 22:44 196
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 82
  • Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди" 06 мая, 22:21 65
  • Суперлига. "Нефтчи" ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди 06 мая, 22:17 64
  • Бўлимлар