«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 18:48
ЎЗO‘Z

Испанияда банкларни тунаган “қароқчи чоллар” қўлга олинди

24 мар, 09:53 2 907 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Испанияда банкларни тунаган “қароқчи чоллар” қўлга олинди Испания полицияси Барселонада икки банкка ҳужум қилган ва Мадридда шундай ўғриликни режалаштирган икки кекса эркакни қўлга олди.
Таъкидланишича, қўлга олинган ўғрилар 73 ва 80 ёшда бўлган.

Ўғриликлар бир хил режа бўйича 2 ой фарқ билан амалга оширилган – эркаклар ёруғлик акслантирувчи кийимда банк бўлимларига бостириб кириб, банк ходимларига қурол билан таҳдид қилиб, улардан сейфлардаги пулларни беришни талаб қилишган. Сўнгра банк ходимлари ва мижозларнинг қўлларини боғлаб, воқеа жойидан жамоат транспортида жўнаб қолишган. Улар биринчи ўғриликда 32 минг евро, иккинчисида 45 минг евро қўлга киритишга муваффақ бўлишган.

“Қароқчи чоллар” шундай ўғриликни Мадридда ҳам амалга оширишмоқчи бўлишган-да, ҳибсга олинганлар. Эркакларни ушлаш бўйича Вендрель муниципалитетида операция ўтказилган. Жиноятчиларнинг бирининг уйида марихуана плантацияси аниқланган. Бу плантация яна бошқа бир эркакка тегишли бўлган, у ҳам ҳибсга олинган.

Иккинчи ўғри Мадридда ушланган. Шунингдек, навбатдаги ўғриликни амалга оширишга алоқадор бўлган яна бир киши қўлга олинган.

Қўлга олинган жиноятчилар Жанубий Америка давлатларининг биридан бўлиб, Италияда амалга оширган бир қатор жиноятлари учун қидирувда бўлганлар. Испаниядаги операция миллий полиция ва Каталония полицияси ходимлари ҳамда италиялик карабинерлар иштирокида ўтган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 0
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 1
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 32
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 22
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 43
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 56
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 1
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 1
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 4
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 6
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 12
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 32
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 22
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 43
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 87
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 76
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 20
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 56
  • Бўлимлар