«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 07:24
ЎЗO‘Z

Александр Лукашенко Россияга мурожаат қилди

06 мар, 06:02 4 873 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Александр Лукашенко Россияга мурожаат қилди Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия билан интеграцияга ёндашувларни қайта кўриб чиқишга тайёрлиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда у Европа ташкилотлари билан ҳамкорлик ва интеграция тузилмаларида иштирок этиш масалалари бўйича йиғилишда хабар берди, дея маълумот тарқатди БЕЛТА.

«Беларусь иттифоқ қуриш ғоясининг мутлақ тарафдори бўлиб қолади. Мен буни Россия Федерациясидаги тарафдорларимиз ҳамда рақибларимиз эшитишини хоҳлайман», - деди Беларусь етакчиси.

Унинг таъкидлашича, иттифоқнинг асосий тамойили - барча фуқаролар учун тенг шароитлар ва суверенитет постулати (исботсиз ҳам қабул қилинаверадиган дастлабки фараз - таҳ.).

Унинг сўзларига кўра, Россия раҳбарияти бундан аввал интеграцияга ёндашувларни қайта кўриб чиқиш ташаббуси билан чиққан. «Биз бунга тайёрмиз. Ҳукуматлар даражасида гуруҳлар ташкил этилди, бу иккилик доирасида бирлашув жараёнларини янада ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш учун қилинди», - дея аниқлик киритди Лукашенко.

Унинг қўшимча қилишича, биргаликдаги ишни таҳлил қилиш ва «фойдаланилмаётган ресурслар мавжуд бўлган жойларни» аниқлаш керак. Шунингдек, Беларусь президентининг қайд этишича, икки томонлама ҳамкорликнинг энг долзарб муаммолари ҳозирги вақтда иқтисодий соҳададир.

Москва ва Минск ўртасида нефть-газ соҳасидаги баҳс ўтган йилнинг охирида кескинлашди, ўшанда Лукашенко Россияда тайёрланаётган солиқ манёврини интеграцияни тўхтатишга уриниш деб атади: у туфайли Россия нефти Беларусга Европа нархларида етказиб берилиши лозим.

Сўнгги бир неча ой ичида Лукашенко бир неча бор республиканинг мустақиллиги ва суверенитети масаласи ҳақида гапирди. Ўтган йил декабрида у Беларусь ҳеч қачон Россия таркибига кирмаслиги ҳақида маълум қилди. Кремлдан таъкидлашларича, масала бундай шаклда муҳокама этилмаган.

Ўшанда Беларусь ОАВ давлат суверенитетини ҳимоя қилиш бўйича мамлакат истеблишменти ёпиқ мажлис ўтказганини хабар берди. Давлат раҳбарининг матбуот котиби бундай маълумотни рад этиб, Беларусда мустақиллик масаласи «аллақачон ҳал этилгани»ни таъкидлади.

2019 йил бошида у Беларусга Ғарб ва Шарқдан таҳдид борлиги ҳақида огоҳлантирганди. Унинг сўзларига кўра, республика «ҳам чапда, ҳам ўнгда, ҳам Ғарбдан, ҳам Шарқдан суверенитет ва мустақиллик масаласи бўйича жиддий равишда текширилади». Шу билан бирга, Лукашенконинг қайд этишича, агар ҳукумат самарали ишласа, мамлакатни «ўрнидан қўзғата олишмайди».

Бундан олдин, Лукашенко Путиннинг режаси ва президентликдан «тўйгани» ҳақида гапирганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 0
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 7
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 64
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 97
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 136
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 33
  • Сўнгги янгиликлар
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 1
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 0
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 0
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 7
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 12
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 10
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 63
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 215
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 64
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 66
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 119
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 46
  • Бўлимлар