«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 11:27
ЎЗO‘Z

Хитой “плазма қуроли”ни синовдан ўтказмоқда

01 мар, 12:30 4 300 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитой “плазма қуроли”ни синовдан ўтказмоқда Хитойлик ҳарбийлар магнитланган плазмада ишловчи артиллерия қурилмаси синовини ўтказишмоқда. Қурол 6 Махдан каттароқ тезликда гипертез снарядлар ота олади. Бу эса товуш тезлигидан 6 мата кўпроқ деганидир. Бу ҳақда Хитой ОАВсига таяниб Kun.uz хабар берди.

Бундай куч ва таъсир доирасига эга қурол, эҳтимол, жанг майдонида катта устунликка айланади. Хитой Қуролли кучлари академияси мутахассислари янги авлоддаги қурол учун патент олишга 4 йил аввал ариза беришган.

Патентда таъкидланишича, магнитланган плазма назарий жиҳатдан армиянинг артиллерия кучини ошириши мумкин. Техник ҳужжатларга кўра, ўқ отилганда ствол ичидаги ҳарорат ва босим миқдори газнинг бир қисмини ионизация қилиб, уни плазмага айлантиради ва стволнинг ички юзаси бўйлаб ҳимояловчи плазма қобиғини ҳосил қилади.

Снаряднинг отилгандаги тезлиги 6 Махни ташкил қилади. Ишлаб чиқувчиларнинг айтишича, плазма ишқаланишни камайтириб, артиллерия қуролининг кучи ва таъсир доираси узоқлигини кенгайтиради. Энг асосийси, бунда замбаракнинг бутлиги хавф остига қўйилмайди ва унинг хизмат қилиш муддатини узайтиради.

Хитойда «магнитланган плазма» такомиллаштиришлардан кейин танк ёки ўзиюрар қуролларга осон ўрнатилиши мумкин. Бу технология 115 ммли ўзиюрар гаубицанинг таъсир қилиш доирасини 30-50 кмдан 100 кмгача етказиши мумкин. Бу эса рақибнинг стратегик ҳудудларидаги мудофаасини осон барбод қилишда ёрдам беради.
Хитой, плазма қуроли, синов




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди 03 мая, 10:40 0
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 57
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 15
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 334
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 209
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 359
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 0
  • АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди 03 мая, 10:40 0
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 15
  • U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди 03 мая, 09:24 45
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 57
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 14
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 243
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 219
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 334
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 105
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 126
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 209
  • Бўлимлар