«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 14:32
ЎЗO‘Z

Россиядан Венесуэлага тегишли олтин олиб чиқиб кетилганлиги маълум қилинди (фото)

31 янв, 20:32 5 842 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Россиядан Венесуэлага тегишли олтин олиб чиқиб кетилганлиги маълум қилинди (фото) Январда Россиянинг Boeing 757 юк самолёти Венесуэлага икки марта парвозни амалга оширди, деб ёзади «Kun.uz» Россия нашрига таяниб. Нашрнинг хабарига кўра, самолёт Россиядан Венесуэлага тегишли олтинларни олиб чиқиб кетган.

Ёзилишича, биринчи парвоз 18-19 январда амалга оширилган. Олтин юкланган Boeing 757 самолёти Москвадан Дубай аэропортига қўнган. Самолётни БАА марказий банкининг инкассатор машиналари кутиб олган. У ерда олтинлар туширилиб, самолётга долларли контейнерлар юкланган ва самолёт Венесуэлага йўл олган. У Москвага 23 январда қайтган.

Иккинчи марта самолёт Каракасга 30 январь куни келган.

«Новая газета»нинг ёзишича, Россия юк самолёти Каракасга келиб кетганидан сўнг Венесуэла президенти Николас Мадуро мамлакатдаги шаҳарларни ободонлаштиришга бир миллиард доллар ажратилишини эълон қилган.

Маълумотларга кўра, 2019 йил январь ҳолатига Россия марказий банкида Венесуэлага тегишли 30 тоннага яқин олтин сақланган. Мамлакатга тегишли қолган олтинлар Европа банкларида сақланади.

Жаҳон олтин кенгашининг маълумот беришича, Каракаснинг жами олтин захираси 161,2 тоннани ташкил этади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 21
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 15
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 155
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 58
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 124
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 94
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 10
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 21
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 14
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 15
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 109
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 155
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 58
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 20
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 124
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 94
  • Таниқли актёр ва режиссёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди 02 мая, 09:36 132
  • Тошкентда вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга суд ҳукми ўқилди 02 мая, 09:31 100
  • Бўлимлар