«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 17:46
ЎЗO‘Z

Дунёнинг энг қимматбаҳо брендлари маълум қилинди

22 янв, 20:10 4 623 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дунёнинг энг қимматбаҳо брендлари маълум қилинди Brand Finance компанияси талқинига кўра, дунёнинг энг қимматбаҳо брендлари рейтингининг етакчи учталиги 2018 йил ичида ўзгармади. Amazon ҳамон етакчи бўлиб қолмоқда, ушбу бренд 187,9 млрд долларга баҳоланган (ўсиш 24,6 фоиз).

2-ўринни Apple (153,6 млрд, 5 фоиз ўсиш), 3-ўринни Google (142,7 млрд, 18,1 фоиз ўсиш) эгалламоқда.

Етакчи ўнталикдан АҚШнинг 7 та компанияси (юқорида қайд қилинган етакчи уч компаниядан ташқари Microsoft, AT&T, Facebook ва Verizon), Хитойнинг 2 та (ICBC ва China Construction Bank) ва Жанубий Кореянинг битта компанияси – Samsung ўрин олган (4-ўрин). Samsung компанияси бренди етакчи ўнталикда арзонлашган ягона компания бўлди (91,2 млрд доллар, 1,1 фоизга арзонлашган).

Мутахассислар энг кучли бренд сифатида Ferrari’ни эътироф этишган. Бунда кучлилик коэффициенти инвестициялар ва маркетинг, акциядорлик капитали ўлчами ва бу омилларнинг бизнеснинг самарадорлигига таъсири асосида ҳисоблаб чиқилади.

Бу борада 2-ўринни Россиянинг Сбербанки эгаллади. Кейинги ўринлар қуйидагича тақсимланган: Deloitte, WeChat, McDonald’s, Intel, Rolex, Neutrogena, Coca-Cola ва PwC.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 16
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 7
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 49
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 60
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 43
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 185
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 1
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 15
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 6
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 49
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 40
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 40
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 60
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 129
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 43
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 39
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 63
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 185
  • Бўлимлар