«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 16:33
ЎЗO‘Z

Тайвань раҳбари Хитойнинг таклифини кескин рад этди

02 янв, 18:45 3 802 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тайвань раҳбари Хитойнинг таклифини кескин рад этди Тайбэй Хитой ва Тайваннинг яқинлашиши ҳамда бирлашиши йўлидаги «бир мамлакат - икки тизим» формуласи қўлланилиши эҳтимолини рад этади. Бу ҳақда чоршанба куни матбуот анжуманида орол маъмурияти раҳбари Цай Инвэнь ХХР раиси Си Цзиньпиннинг тегишли баёнотига изоҳ бериб, маълум қилди.

«Мен яна бир бор таъкидлаб ўтишим лозим - Тайвань «бир мамлакат - икки тизим» моделини ҳеч қачон қабул қилмайди. Орол аҳолисининг аксарияти ҳам бунга қарши», - дея унинг сўзларини келтиради South China Morning Post газетаси.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин «Тайван мустақиллиги» ғояси тарихий жараёнга зид экани, у охир-оқибат боши берк кўчага олиб келиши ҳақида маълум қилганди.

«Тайваннинг мустақиллиги тарихий жараёнларга зид келади ва боши берк кўчага олиб боради», - дея маълум қилди Си Цзиньпин.

Цзиньпин сўзларига кўра, «хитойликлар хитойликлар билан жанг қилмайди», «Хитойнинг тинч бирлашиши эса ҳам қитъа қисмдаги Хитой халқи, ҳам Тайвань бўғозининг нариги бетидаги ватандошлар манфаатига хизмат қилади». «Биз Хитойнинг тинч бирлашиши учун кенг майдон яратишга тайёрмиз ва ҳеч қандай айирмачилик фаолиятига йўл қўймаймиз», - дея таъкидлаб ўтди ХХР раҳбари.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 0
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 2
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 75
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 138
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 253
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 208
  • Сўнгги янгиликлар
  • Байденнинг маслаҳатчиси: АҚШнинг Украинага ёрдами Россияни тўхтата олмайди 05 мая, 15:48 2
  • Бухорода бировнинг номига яширинча онлайн кредит олган 23 ёшли қиз ушланди 05 мая, 15:25 10
  • 2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади? 05 мая, 14:55 75
  • Макронни Россия ракеталари қўрқитиб юборди 05 мая, 14:31 138
  • Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги 2 ўйинини “ПСЖ” стадионида ўтказади 05 мая, 14:13 42
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 26
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 36
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 15
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 78
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 130
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 253
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 94
  • Бўлимлар