«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 21:59
ЎЗO‘Z

Лукашенко Путинга ўз томорқасидан бир неча қоп картошка совға қилди (видео)

30 дек, 08:37 4 513 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Лукашенко Путинга ўз томорқасидан бир неча қоп картошка совға қилди (видео) Россия президенти Владимир Путин Янги йилга беларуслик ҳамкасби Александр Лукашенкодан совға сифатида 4 қоп “энг яхши навдаги” картошка олди.

Лукашенконинг матбуот котиби Наталья Эйсмонтнинг маълум қилишича, картошка “президент томорқасида” етиштирилган. Унинг айтишича, Лукашенко аввалги учрашувларидан бирида Путиндан Беларусдан унга нима олиб келиши мумкинлиги ҳақида қизиққан. Путин бунга жавобан “Беларусдан яна нима ҳам сўраш мумкин? Картошка ва сало-да”, деб жавоб қайтарган.

Эйсмонтнинг таъкидлашича, Беларусь раҳбари Путинга турлича усулда тайёрлаш учун турли навдаги 4 қоп картошка олиб келган.

“Президент томорқасидан энг яхши, супер навдаги картошка”, деб айтган Эйсмонт.
[media=https://www.youtube.com/embed/9F5mymMlfT0]
Лукашенко Россияга аввалги сафари вақтида россиялик ҳамкасбига сало совға қилганди.

Лукашенко жорий ҳафтада Путин билан икки марта – 25 ва 29 декабрда учрашди. Икки давлат етакчиси Иттифоқдош давлат ташкил этиш тўғрисидаги келишувни ва солиқ манёврларини муҳокама қилишган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 0
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 1
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 6
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 44
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 11
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 125
  • Сўнгги янгиликлар
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 0
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 0
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 1
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 5
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 4
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 44
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 11
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 21
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 125
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 26
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 62
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 33
  • Бўлимлар