«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 14:50
ЎЗO‘Z

Радиобошловчи эфир вақтида тингловчини ўз жонига қасд қилишдан қутқариб қолди

21 дек, 19:59 7 492 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Радиобошловчи эфир вақтида тингловчини ўз жонига қасд қилишдан қутқариб қолди Британиянинг Talk Radio радиоси бошловчиси Иэн Ли эфирига Крис исмли одам қўнғироқ қилади ва гап орасида ҳаётдан тўйгани учун ўз жонига қасд қилмоқчи эканини айтади. Радиобошловчи қўнғироқ қилган мухлисни ярим соат, то қутқарувчилар суҳбатдошининг манзилини топиб боргунига қадар эфирда ушлаб туради.

Криснинг овози борган сари бўғилар, хушини йўқотиб борарди. Бошловчи эса уни уйғотувчи турли сўзлар, саволлар билан жойлашган ери ҳақида жавоблар олади.

«Крис, мен сенга бир гап айтмоқчиман. Сенинг бугун ўлишинги истамайман. Мен сен қайси кўчада эканингни билишим керак. Мен бугун тунда тирик қолишингни ва эртага мен билан гаплашишингни истайман”, – дейди бошловчи Ли.

«Айтдимку бугун тунда ўлишингни истамайман. Чунки мен сени яхши кўраман, ака! Яхши кўраман», – дея такрорлайди ва уни эфирдан узилиб қолмаслигига уринади.

Бу орада Плимут кўчаларидан бирида ўлаётган Крисга полиция ва тиббиёт ходимлари ёрдамга етиб боришга улгуришади. Шундай қилиб, оғир руҳий изтироблар исканжасига тушиб қолган Криснинг ҳаёти қутқариб қолинди.

Манба: Hordiq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 5
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 15
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 47
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 239
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 101
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 165
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 5
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 15
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 11
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 54
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 42
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 61
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 47
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 239
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 101
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 21
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 165
  • Бўлимлар