«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 23:56
ЎЗO‘Z

Энг кўп қидирилувчи наркобарон юзини тўлиқ ўзгартирди, аммо овози “панд берди”

08 дек, 23:48 4 439 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Энг кўп қидирилувчи наркобарон юзини тўлиқ ўзгартирди, аммо овози “панд берди” Колумбиялик наркобарон Хуан Карлос Рамирес Абадия ҳибсга олинишдан қочиш учун кўплаб пластик операцияларни бошдан ўтказганини тан олди. У узоқ вақт полицияни “лақиллатиб” юришга муваффақ бўлган, бироқ аввалгидек қолган овози унга охир-оқибат “панд берган”.

Наркобарон Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳри яқинида ушланган. Шимолий водий картели етакчиси дунёда энг қидирилувчи жиноятчилардан бири бўлган. АҚШнинг гиёҳванд моддалар тарқатилишига қарши курашувчи бошқармаси унинг яширинган жойидаги ҳақидаги маълумот учун 5 млн доллар мукофот пули ваъда қилган. Шунга қарамай, жиноятчи узоқ йиллар яшириниб юришга муваффақ бўлган.

Абадиянинг тан олишича, у ўз қиёфасини пластик операциялар ёрдамида таниб бўлмас даражагача ўзгартирган. У жағи, кўзлари, бурни, қулоғи ва ёноқларини тўлиқ ўзгартирган. Уни эски суратлари бўйича топиб бўлмаган, бироқ у яширинган жойини тарк этмасликка ҳаракат қилган ва у ердан туриб наркобизнесини бошқарган. Охир-оқибат полиция жиноятчи телефон қўнғироғини амалга оширганда унинг изига тушишга муваффақ бўлган, чунки овози юзидан фарқли ўлароқ, ўзгаришсиз қолган.

Жиноятчи АҚШга экстрадиция қилинган. У ўзининг гиёҳванд модддалар сотиш ва кўплаб қотилликларни ташкиллаштиришда айбдорлигини тан олган. Унга 30 йиллик қамоқ жазоси тайинланди.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 0
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 1
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 1
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 32
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 135
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 141
  • Сўнгги янгиликлар
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 0
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 0
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 1
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 8
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 17
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 32
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 35
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 154
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 43
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 135
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 141
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 29
  • Бўлимлар