«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 06:06
ЎЗO‘Z

«Украина фитнаси». Россия ФХХ Керчдаги ҳодиса юзасидан расмий баёнот берди

08 дек, 16:35 4 071 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Украина фитнаси». Россия ФХХ Керчдаги ҳодиса юзасидан расмий баёнот берди Россия ФХХ Чегара хизмати соҳилни қўриқлаш бошқармаси бошлиғи Алексей Вольскийнинг брифингда маълум қилишича, Керч-Еникальский бўғозини чет эл кемалари ўтиши учун ёпиб қўйиш тўғрисидаги қарор Украина томони провокациялари таҳдиди сабабли қабул қилинган. Бу ҳақда Kun.uz хабар бермоқда.

Унинг қўшимча қилишича, Қора денгиздаги провокацион ҳаракатлардан бир ой олдин Украина кемалари Азов денгизида фитна уюштиришга уринган, ўшанда Украина ҳарбий-денгиз кучларининг иккита зирҳли катери - «Лубни» ва «Кременчуг» Мариупол портидан чиққан, Болгария байроғи остидаги кемага ҳамроҳлик қилган.

«Ушбу ҳамроҳлик қилиш вақтида Россия чегара кемаларига нисбатан қурол қўллаш тўғрисида таҳдид бир неча марта эфирда эшитилди, артиллерия қурилмалари жанговар шай ҳолатда экани атайлаб кўрсатилди», - дея маълум қилган Вольский.

Унинг қайд этишича, Россия ҳеч қачон Украина катерларига қурол ишлатиш билан таҳдид қилмаган.

Шунингдек, Вольский сўзларига кўра, Украинанинг асосий фитна ҳаракатлари Керч кўприги қурилиши ва фаолият юритишига қарши қаратилди.

«Маълумки, Украина вакиллари томонидан Қрим кўпригини йўқ қилиш зарурлиги тўғрисида турли даражада мунтазам баёнотлар берилди», - дея қўшимча қилиб ўтди Вольский.

Вольский сўзларига кўра, Украина кемаларининг Керч бўғозидаги блокадаси ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга мос келмайди.

Унинг сўзларига кўра, 2018 йил 1 апрелдан 1 декабрга қадар Керч бўғозидан 18 минг 783та кема сузиб ўтди.

Таъкидланишича, кемалардан 2 052таси текширилди, бу умумий сондан 12 фоизни ташкил этади.

Аниқлик киритилишича, улардан 1183таси Россия портларига, 869таси Украина портларига йўл олаётган бўлган.

«Россия портларига йўл олган кемалар кўпроқ текширилгани тушунарли ҳолат. Бу ерда гап Украина портларининг денгиз блокадаси ҳақида кетаётгани йўқ», - дея қайд этиб ўтди Вольский.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 6
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 64
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 97
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 136
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 33
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 197
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 0
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 6
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 11
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 10
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 63
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 214
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 64
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 65
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 118
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 46
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 106
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 97
  • Бўлимлар