«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 14:01
ЎЗO‘Z

ОПЕК давлатлари нефть қазиб олиш ҳажмини камайтириш бўйича келишувга эришди

07 дек, 22:08 3 701 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ОПЕК давлатлари нефть қазиб олиш ҳажмини камайтириш бўйича келишувга эришди ОПЕКнинг Венада ўтган йиғилиши ОПЕК+ келишуви иштирокчиларининг нефть қазиб олиш ҳажмини кунига 1,2 млн баррелга қисқартирилишига розилиги билан якунланди. Бу ҳақда Ироқ нефть вазири Тамир ал-Ғадбан маълум қилди.

Нефть ҳажми 2018 йил октябрдаги ҳажмга нисбатан қисқартирилади.

Нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартиришнинг асосий қисми (800 минг баррел) ОПЕК давлатлари, қолган 400 минг баррели эса келишувнинг бошқа иштирокчилари, жумладан Россия улушига тўғри келади. Аввалроқ нефть қазиб олиш ҳажмини кунига 150 минг баррелдан кўпроққа қисқартиришдан бош тортган Россия 200 минг баррелга рози бўлган.

Эрон нефть ҳажмини қисқартирмайдиган бўлди, чунки нефть экспорт қилувчи давлатлар Эроннинг АҚШ санкциялари сабабли нефть олиш ҳажми шундоқ ҳам қисқариб кетганини қайд қилишган.

Келишув 2019 йилнинг биринчи ярми учун амал қилади. Шу билан бирга нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартириш апрелда қайта кўриб чиқилиши мумкин.

ОПЕК анжумани раиси, БАА энергетика вазири Суҳайл Ал-Мозруийнинг маълум қилишича, Ўзбекистон, Чад ва яна бир қатор давлатлар ОПЕКга кузатувчилар сифатида қўшилган.

ОПЕК келишувга эришгани ҳақидаги хабарлар ортида Brent нефти нархи 61 доллардан 63 долларга кўтарилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 5
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 15
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 47
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 239
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 101
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 165
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 5
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 15
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 11
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 19
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 54
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 42
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 61
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 47
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 239
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 101
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 21
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 165
  • Бўлимлар