«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 16:45
ЎЗO‘Z

Мексикалик тадбиркорни Coca-Cola’дан 345 млн доллар ундиришга нима мажбур қилди?

16 ноя, 06:36 3 214 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Мексикалик тадбиркорни Coca-Cola’дан 345 млн доллар ундиришга нима мажбур қилди? Мексикалик тадбиркор Хосе Антонио дель Валле Coca-Cola компанияси устидан Мехико прокуратурасига арз қилди. Бу ҳақда Financial Times'га таяниб Kun.uz нашри хабар берди. Арзчи компаниядан 345 млн доллар ундирмоқчи. Арзга Coca-Cola’нинг гўёки мия фаолиятини яхшиловчи янги ичимлиги сабаб бўлган.

Валленинг айтишича, у 2012 йилда Мексика ва Нидерландияда аминокислоталар негизидаги қўшимчага эга Gaba номли ичимлик ишлаб чиқарилишини йўлга қўйган. Қўшимчанинг қўлланилиши тарафдорларининг таъкидлашича, у стрессни олишга, уйқу билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш ва диққатни жамлашни яхшилашга ёрдам беради. Бироқ бу ичимликнинг ушбу хусусиятларини аниқлаш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари турличадир. Шунга қарамай, қўшимча Японияда озиқ-овқат саноатида фаол қўлланади.

Валле 2016 йилда ичимликнинг формуласини қайта кўриб чиқиш ва ребрендинг қилиш учун унинг ишлаб чиқарилишини тўхтатган. У шу билан бир вақтда Coca-Cola билан бу маҳсулот бўйича тижорий ҳамкорлик ҳақида музокаралар олиб боришни бошлаган. Ҳозирда бу маҳсулот Go Gaba деб аталади. 2017 йил декабрда томонлар Coca-Cola’га бундай ичимликларни кейинги 30 ой ичида ишлаб чиқарилиши ва тарқатилишида иштирок этишни тақиқловчи келишувни имзолашган. Бироқ кўп ўтмай мексикалик Coca-Cola Японияда Fanta Gaba номли ичимлик сотишни бошлаганидан хабар топган. Валле АҚШ компаниясига келишувни бузганини айтгач, ичимлик япон супермаркетлари пештахталари ва компаниянинг маҳаллий сайтидан олинган.

Энди эса мексикалик Coca-Cola’ни корпоратив фирибгарлик ва саноат мулкини ўғирлашда айбламоқда. У компания ҳаракатларидан кўрган зарарни 344,5 млн долларга баҳолаган. Прокурорлик тергови натижаларига кўра суд Coca-Cola’га ушбу айбловларни расман қўйиш-қўймаслик бўйича қарор чиқаради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Халқаро суд: Германия Исроилга ҳарбий ёрдамни тўхтатишга мажбур эмас 01 мая, 16:00 0
  • АҚШ марихуанани кучли гиёҳванд моддалар рўйхатидан чиқаради 01 мая, 15:10 0
  • Эксперт: Ғарб Россия ғалабасидан кейин қувғиндаги Украина ҳукуматини яратиши мумкин 01 мая, 14:47 61
  • Данияда энди аёллар ҳам мажбурий ҳарбий хизматни ўтайди 01 мая, 14:00 36
  • Ҳар бир қизнинг орзуси: турк сериалларидаги энг чиройли 4 та тўй 01 мая, 13:31 65
  • Рогов: Америка қўшинларининг Украинада пайдо бўлиши "очиқ ишғол" бўлади 01 мая, 13:03 203
  • Сўнгги янгиликлар
  • Халқаро суд: Германия Исроилга ҳарбий ёрдамни тўхтатишга мажбур эмас 01 мая, 16:00 0
  • Шармандага шаҳар кенг 01 мая, 15:34 9
  • АҚШ марихуанани кучли гиёҳванд моддалар рўйхатидан чиқаради 01 мая, 15:10 0
  • Эксперт: Ғарб Россия ғалабасидан кейин қувғиндаги Украина ҳукуматини яратиши мумкин 01 мая, 14:47 61
  • Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди 01 мая, 14:24 15
  • Данияда энди аёллар ҳам мажбурий ҳарбий хизматни ўтайди 01 мая, 14:00 36
  • Ҳар бир қизнинг орзуси: турк сериалларидаги энг чиройли 4 та тўй 01 мая, 13:31 65
  • Рогов: Америка қўшинларининг Украинада пайдо бўлиши "очиқ ишғол" бўлади 01 мая, 13:03 202
  • Ўзбекистон Бибихоним масжидини реконструкция қилаётган Қатарга миннатдорлик билдирди 01 мая, 12:44 44
  • Украина Қуролли кучлари қўмондонлари ғалабага ишонишни тўхтатишди 01 мая, 12:22 290
  • АҚШда Зеленский украиналиклардан нимани яшираётгани ошкор этилди 01 мая, 12:02 308
  • Маск Украина ва АҚШ ўртасидаги музокараларни бир сўз билан таърифлади 01 мая, 11:35 198
  • Бўлимлар