«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 00:53
ЎЗO‘Z

Филиппиндаги бутун бир қишлоқ аҳолиси Исломни қабул қилди

15 ноя, 17:16 4 540 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Филиппиндаги бутун бир қишлоқ аҳолиси Исломни қабул қилди Бу ҳодиса шу йилнинг 11 ноябрь куни рўй берган. Британия Ислом ва тадқиқотлар академияси (IERA) ходимлари ушбу воқеанинг гувоҳи бўлишди.

IERA жамоаси «Dawah Out reach work» лойиҳаси доирасида яқиндагина Исломни қабул қилган филиппинлик Абу Бакр томонидан мамлакатнинг марказий қисмидаги Себу провинцияси Бантайан оролидаги маҳаллий масжидга таклиф қилинган эди.

«IERA жамоаси Абу Бакрнинг ёрдамида камбағалларга тарқатиш учун озиқ-овқатлар тайёрлаб қўйишган эди», - деб ёзади “The Prophetic Mission” Facebookдаги саҳифасида .

Жамоа қишлоққа келиб, маҳаллий аҳоли учун Ислом дини ҳақида маърузани ташкил этишди.

«Насроний динига мансуб 250 нафарга яқин инсон ҳам Абу Бакр, ҳам Эсо Хоннинг кучли маърузаларига маҳлиё бўлиб қолишди. Улар Ислом ва насроний динининг ўхшаш томонлари ва битта Аллоҳга сиғинган Исо алайҳиссалом пайғамбарнинг ҳақиқий номаси ҳақида гапириб беришди», - деб қайд этади маълумотда.

Ummamag.kg нашрининг хабарига кўра, IERA жамоасини ҳайратга солган нарса шу бўлдики, 215 нафардан иборат бутун қишлоқ аҳли бирваракайига Исломни қабул қилиб, калимаи шаҳодатни қайтарди.

Филиппин умумий аҳолиси сонининг деярли 8 фоизини мусулмонлар ташкил этади.

Филиппиннинг минералларга бой Минданао жанубий минтақаси Ислом дини кириб келган биринчи жой ҳисобланади, бу ерда 5 млн. мусулмон яшайди. Филиппинга Ислом дини XIII асрда кириб келган.

Манба: Islom.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 18
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 47
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 87
  • Грузия бош вазири мамлакат президентини “сотқин” деб атади 30 апр, 18:50 262
  • Турк сериаллари юлдузи Демет Ўздемирнинг Истанбулдаги шинам вилласига саёҳат 30 апр, 18:02 94
  • Эрон Афғонистон билан чегарасида бетон девор қуришни бошлади 30 апр, 17:39 185
  • Сўнгги янгиликлар
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 8
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 18
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 24
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 16
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 200
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 49
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 47
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 58
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 87
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 22
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 214
  • Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди 30 апр, 19:30 142
  • Бўлимлар