«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 03:24
ЎЗO‘Z

Эрон АҚШни пушаймон қилдирмоқчи

06 ноя, 02:45 4 693 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эрон АҚШни пушаймон қилдирмоқчи Эрон президенти Ҳасан Роҳоний Press TV телеканали эфирида Эрон америка санкцияларини айланиб ўтиб, АҚШни "пушаймон қилдириши" ҳақида баёнот қилди.

"Бирлик ва ҳамкорликдаги ҳатти ҳаракатлар билан биз... санкцияларни айланиб ўтамиз, биз АҚШни пушаймон қилишга мажбур этамиз, биз чет эл инвестицияларини мамлакатга жалб қиламиз... Биз иқтисодий тараққиёт йўлини янгилаймиз", - деди Руҳоний.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 5-ноябрдан АҚШнинг Эронга қарши эълон қилган санкциялари кучга кирди. Санкциялар нефт экспорти соҳасини қамраб олади. Вашингтон эрон нефти экспортини нолгача обориш мақсади ҳақида эълон қилган ва барча харидорларни Эрондан нефт олишдан воз кечишга чақирган.

АҚШ президенти Дональд Трамп май ойида Вашингтон Эрон билан ядро дастури бўйича битимдан чиқаётганини эълон қилган эди. Трамп, шунингдек, Эронга қарши санкцияларнинг барчаси, шу жумладан, иккиламчилари, яъни Эрон билан бизнес қиладиган мамлакатларга қарши санкциялар ҳам қайта тикланишини эълон қилганди.

Куни кеча АҚШ Давлат котиби Майк Помпео санкциялар рўйхатига 600 дан ортиқ алоҳида шахслар ва компаниялар киритилгани ҳақида эълон қилди. Улар билан бизнес қилишни давом этадиганлар АҚШнинг иккиламчи санкцияларига тушишлари хавфи мавжуд. Помпеонинг айтишича, ушбу чекловлар "эрон режими ҳатти-ҳаракатига таъсир кўрсатиши керак".




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 100
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 121
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 170
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 25
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 149
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 288
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 51
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 53
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 100
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 26
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 43
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 121
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 170
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 111
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 25
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 33
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 101
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 140
  • Бўлимлар