«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 03:12
ЎЗO‘Z

Трамп АҚШда туғилган хорижлик чақалоқларга фуқароликни бериш ҳолатини бекор қилмоқчи

30 окт, 19:30 3 295 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Трамп АҚШда туғилган хорижлик чақалоқларга фуқароликни бериш ҳолатини бекор қилмоқчи Дональд Трамп АҚШда туғилган хорижий фуқароларнинг фарзандлари учун Америка фуқаролигини олишни бекор қилмоқчи. Бу ҳақда 30 октябрь куни Axios хабар берган деб ёзади Turon24.

АҚШда туғилган 10 минглаб хорижий болалар айни шу усул орқали Америка фуқаролигини олади. Улар ичида энг юқори кўрсаткич русларга тегишли.

АҚШ Конституциясининг 14-моддасига кўра, Америка ҳудудида туғилган ҳар бир бола АҚШ фуқаролигини олиш ҳуқуқига эга.

Дональд Трамп қонунни бекор қилиш ҳуқуқий қийинчиликларга сабаб бўлишига қарамай, ҳуқушунослар билан бу борада маслаҳатлашувлар олиб бораётганини айтган.

"Менга ҳар доим Конституцияга ўзгартириш киритиш шарт деб айтишган. Нима деб ўйлайсиз, унинг қайси нормаларига тузатишлар киритиш керак?" дейди президент. АҚШда туғилган хорижий фуқароларнинг фарзандлари учун Америка фуқаролигини бекор қилиш Конституцияни ўзгартиришни талаб қилмайди. Бу ишни президент фармонлари асосида ҳам бажарса бўлади, деган Трамп.

АҚШ ўз ҳудудида туғилган хорижий чақалоқларга фуқаролик берадиган дунёдаги 30 давлатдан бири ҳисобланади. АҚШда "Туғуруқ туризми" хорижий мамлакатларнинг бой кишилари орасида оммалашган алоҳида саноатдир. 2017 йилда 36 000 бола ушбу усул орқали АҚШ фуқаролигига эга бўлган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 100
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 121
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 170
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 25
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 149
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 288
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 51
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 53
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 100
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 26
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 43
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 121
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 170
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 111
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 25
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 33
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 101
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 140
  • Бўлимлар