«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 06:26
ЎЗO‘Z

Трампнинг куёви йиллаб даромад солиғини тўламагани аниқланди

14 окт, 17:14 3 690 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Трампнинг куёви йиллаб даромад солиғини тўламагани аниқланди АҚШ президенти Дональд Трампнинг тўнғич куёви ва маслаҳатчиси Жаред Кушнер бизнеси муваффақиятли ривожланаётгани ва бойлиги ортиб бораётган бўлишига қарамай, бир неча йил давомида даромад солиғини тўламаган. The New York Times шу ҳақида хабар берди.

Нашрда таъкидланишича, Кушнер ва унинг оиласи фирмаси - кўчмас мулк савдоси билан шуғулланувчи Kushner Companies'га тегишли молиявий ҳужжатлар ўрганилган. Мазкур ҳисобот 2009 йилдан 2016 йилгача бўлган даврни ўз ичига олган. Унга кўра, гўёки Кушнер федерал даромад солиғини тўламай келган, ҳолбуки унинг оиласи компанияси кўчмас мулк харидига миллиардлаб долларлар сарфлаган, унинг шахсий бойлиги эса сўнгги ўн йилликда беш бараварга (324 миллион долларга) ошган.

Газета версиясига кўра, бунга Kushner Companies қўллаган усул сабаб бўлган, яъни компанияда гўёки камомад қайд этилаётгандек ҳисобот топширилган. "Бироқ камомад фақат қоғозда бўлган, Кушнер ва унинг компанияси эса ҳеч қандай пул йўқотмаган", - дейилади нашрда. Бу анча кенг тарқалган усул ҳисобланади ва ҳужжатларда Кушнер ва унинг компанияси қонун бузганлигига ҳеч қандай ишора йўқ.

Мақолада шунингдек Кушнернинг вакили изоҳи ҳам келтирилган, унга кўра, барча солиқларни компания мижози тўлаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 77
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 86
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 91
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 76
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 107
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 268
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бекхэм Роналдуни “Интер Майами”га олиб келиш бўйича иш бошлади 06 мая, 06:00 0
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 76
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 20
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 86
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 34
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 31
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 98
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 91
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 33
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 76
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 54
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 53
  • Бўлимлар