«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 11:18
ЎЗO‘Z

Хайрия мақсадларида олиб келинган банан ичидаги "миллионлаб долларлар"...

24 сен, 07:30 6 044 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хайрия мақсадларида олиб келинган банан ичидаги "миллионлаб долларлар"... Воқеа Американинг Техас штатига қарашли Мексика бўғози портида содир бўлди. Портга кемаларнинг бирида 45 қути банан олиб келинди. Лекин уларни ҳеч ким буюртирмаган бўлиб чиқди. Эгаси топилмагач, порт раҳбарлари бананлар исроф бўлмаслиги учун хайрия сифатида «Scott Unit» турмаси маҳбусларига тортиқ этишни маъқул кўришди.

21 сентябр куни эрталаб бананларни турмага олиб кетиш учун икки сержант етиб келди. Қутиларни юклаш жараёнида сержантларга битта қути негадир ғалати, шубҳалидек туюлаверди ва ичини очиб кўришга аҳд қилишди. Не кўз билан кўришсинки, қутидаги бананлар остига целлофан пакетчаларда кокаин жойлаштирилган экан. Азбаройи ҳаяжонга тушган сержантлар қолган қутиларни ҳам очиб текшира бошлашди. Натижа эса кўз кўриб қулоқ эшитмаган даражада кечди. Жами 45 та банан жойланган қутидан 540 килограмм наркотик модда топилди. Уларнинг умумий баҳоси 18 миллион доллар миқдорида белгиланди.

Шубҳасиз, бананлар турма маҳбусларига тарқатилди. Наркотиклар эса маҳаллий полиция маҳкамаси ихтиёрига берилди. Айтишларича, ҳануз кокаиннинг асл эгалари топилмаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ Конгресси Украинага қўшин юбориш шартини айтди 07 мая, 11:00 1
  • АҚШ Путинни Россия президенти сифатида тан оладими? 07 мая, 10:35 1
  • Германия канцлери Ригада: Россиянинг ҳисоб-китоблари ўзини оқламади 07 мая, 08:57 50
  • Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди 07 мая, 08:10 49
  • Хитой, Франция ва Европа Иттифоқи етакчилари Исроилдан Ғазода ўт очишни тўхтатишни талаб қилди 07 мая, 07:25 25
  • Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди 07 мая, 06:58 48
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Конгресси Украинага қўшин юбориш шартини айтди 07 мая, 11:00 0
  • АҚШ Путинни Россия президенти сифатида тан оладими? 07 мая, 10:35 1
  • Килиан Мбаппе Усейн Болт билан пойга қилиш истаги ҳақида фикр билдирди 07 мая, 10:09 0
  • Ҳар куни макарон истеъмол қилинса организмда қандай ўзгаришлар рўй беради? 07 мая, 09:44 5
  • 3 минг нафар ўзбекистонлик Кореяга автомобилсозлик йўналишида ишга юборилиши мумкин 07 мая, 09:23 8
  • Германия канцлери Ригада: Россиянинг ҳисоб-китоблари ўзини оқламади 07 мая, 08:57 50
  • Хотирани кучайтирадиган ва мия фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотлар 07 мая, 08:30 20
  • Сирдарёдаги мактабда ўқувчилар клип томоша қилди, синф раҳбари ва директор ишдан олинди 07 мая, 08:15 64
  • Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди 07 мая, 08:10 49
  • Хитой, Франция ва Европа Иттифоқи етакчилари Исроилдан Ғазода ўт очишни тўхтатишни талаб қилди 07 мая, 07:25 25
  • Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди 07 мая, 06:58 48
  • ҲАМАС Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифни қабул қилди 07 мая, 06:30 88
  • Бўлимлар