«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 23:57
ЎЗO‘Z

Қирғизистон президенти сохта «қариндошларини» жазолашга ваъда берди

21 сен, 18:45 4 570 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қирғизистон президенти сохта «қариндошларини» жазолашга ваъда берди Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков 21 сентябрь куни Кемин туманига қилган амалий ташрифи чоғида Қирғизистонда оилавий бошқарувга йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида яна бир бор маълум қилди. У президентнинг номидан фойдаланиб иш қилаётганларни жавобгарликка тортиш ҳақидаги ўз топшириғи ҳақида гапирди, деб ёзмоқда Kun.uz.

«Жээнбеков Бакиевга айлангани, унинг қариндошлари давлатни бошқараётгани ҳақида атайин ёлғон миш-мишлар тарқатилмоқда. Мен ҳеч кимни бошқарувга яқинлаштирмаяпман. Агар билиб қолсам, қаттиқ чоралар кўраман. Бу ҳақда ҳамма билади. Аммо ҳозирда менинг «қариндошларим», «дўстларим» кўпайиб кетган. Гўёки менинг қариндошларимдек ўзини кўрсатиб, ишга жойлашишмоқда. Мен бундай ҳолатларда ҳибсга олиш кераклигини айтдим. Мен учун собиқ президентларнинг тажрибаси катта сабоқдир. Ўғлим ва қизим бор. Ўғлим 4-синфда ўқийди. У Максим Бакиевнинг ёшига етгунича, мен лавозимдан кетаман. Менинг мақсадим - халқ орасида бўлиш ва президентлик лавозимини тинчлик билан топшириш», - деди у.

Президент бундан аввал ҳам Қирғизистонда оила ва таниш-билишчилик бошқарувига йўл қўйилмаслиги ҳақида гапирган.

«Биз бутун дунёга яна бир бор кўрсатдикки, Қирғизистон халқи адолат ғояларини ҳурмат қилади, ҳеч қачон тиз чўкмайди ва оила ҳамда таниш-билишчилик бошқарувига тоқат қилмайди, - деди у. - Ҳокимиятни эгаллаб олиш, халқ мол-мулкини ўзлаштириш ва одамларни хор қилмоқчи бўлганларга муносиб жавоб берилди».




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 1
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 1
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 2
  • Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди 03 мая, 22:00 5
  • Собиқ бош вазир сайлов участкасига киритилмади 03 мая, 21:43 15
  • Қуддусда Туркия фуқароси исроиллик полициячига пичоқ билан ҳужум қилди 03 мая, 20:30 36
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 0
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 0
  • Аббосбек Файзуллаев “кашфиётлар” қаторида 03 мая, 22:29 0
  • Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди 03 мая, 22:00 2
  • Собиқ бош вазир сайлов участкасига киритилмади 03 мая, 21:43 14
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 7
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 6
  • Қуддусда Туркия фуқароси исроиллик полициячига пичоқ билан ҳужум қилди 03 мая, 20:30 36
  • Буюк Британия ва Украина 100 йиллик ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлади 03 мая, 20:05 26
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 138
  • Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғонага пастлади 03 мая, 19:13 34
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 58
  • Бўлимлар