«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 17:59
ЎЗO‘Z

Путин баёнот қилди: Россия иқтисодиёти "ёриб чиқиши" керак

21 сен, 12:44 4 630 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Путин баёнот қилди: Россия иқтисодиёти "ёриб чиқиши" керак Россия ўз иқтисодиётида, ижтимоий соҳада, россияликлар ҳаёти сифатини янги даражага олиб чиқадиган, "ёриб чиқадиган" тараққиётга эришмоғи даркор - ўзгаришлар барча ҳудудларда рўй беради, деб таъкидлади РФ президенти Владимир Путин Сергей Собяниннинг Москва мэри этиб тайинланишига бағишланган тантанали тадбирда.

"Жуда кўп ишлар амалга оширилди, сиз ҳозир айтганингиздек, ҳали кўп ишларни амалга оширишимиз керак. Россия - иқтисод, технологиялар, ижтимоий соҳада улкан тараққиётга эришмоғи даркор. Бу ўзгаришларнинг асосий мақсади — фуқароларимизнинг ҳаёти даражаси ва сифатини кўтаришдир. Бу ўзгаришлар мамлакатнинг барча ҳудудларида рўй беради, пойтахтнинг умуммиллий масалани ҳал этишга қўшадиган ҳиссаси, албатта, ҳамиша жуда юқори бўлади", - деди Путин.

"Москва — тарихан ўзгача шаҳар. Бу ерда илм, таълим, бизнесга оид улкан салоҳият жамланган. Айнан шу нарса бизнинг пойтахтимизга дунёнинг энг етакчи мегаполислари билан муваффақиятли рақобатлашишга имкон яратади", - деб қўшимча қилди президент ҳамда Москва таълим бўйича етакчи позицияда туриши кераклигини эслатиб ўтди.

Москва мэрлигига сайловлар 9 сентябр куни бўлиб ўтди. Якуний маълумотларга кўра, Сергей Собянин 70,17 % овоз тўплади, у учун 1 миллион 582 минг 762 киши овоз берди.

Собянин биринчи марта 2010 йилнинг октябрида, 18 йил давомида пойтахтга раҳбарлик қилиб келган ва президент ишончини йўқотганлиги туфайли муддатдан олдин истеъфога чиқарилган Юрий Лужков ўрнига Москва мэри лавозимини эгаллаган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 16
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 7
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 49
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 60
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 43
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 185
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 1
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 15
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 6
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 49
  • «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган Лутфулла Умаровга суд ҳукми ўқилди 03 мая, 14:56 40
  • Осиё кубоги финал учрашуви: Бугун “оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши майдонга тушади 03 мая, 14:10 40
  • АҚШда оғир-босиқлиги билан машҳур бўлган аллигатор ўғирлаб кетилди (фото) 03 мая, 13:43 60
  • ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди? 03 мая, 13:25 129
  • ОАВ эркинлиги рейтинги: Дунёдаги вазият - охирги 10 йилдаги энг ёмони 03 мая, 13:00 43
  • Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб" 03 мая, 12:44 39
  • Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз" 03 мая, 12:23 63
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 185
  • Бўлимлар