«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 21:09
ЎЗO‘Z

АҚШлик фермер гўшт сотадиган автомат жойлаштирилган дўконлар тармоғини очмоқда

24 авг, 10:24 4 553 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШлик фермер гўшт сотадиган автомат жойлаштирилган дўконлар тармоғини очмоқда Нью-Йорк штатилик Applestone Meat деб номланувчи ферма эгаси Жошуа Эпплстоун савдо автоматлари орқали қадоқланган гўшт билан савдо қилувчи дўконлар очишга қарор қилди. Бу ҳақда Bloomberg'га таяниб Кун нашри хабар бермоқда.

Тадбиркор бир неча йил олдин Стоун Риж ва Аккорд аҳоли масканларидаги дўконларга гўшт сотиладиган автоматлар ўрнатганди. Ҳар бир автомат мол, қўй ва чўчқа гўшти, қийма ва колбаса билан тўлдирилган бўлиб, жониворларни Эпплстоун ўз фермасида боқади.

Автомат орқали гўшт сотиб олиш учун харидор тугмачалар ёрдамида ўзига керакли маҳсулотни танлаши ва банк картасини қурилмага тегизиши керак бўлади. Шундан сўнг автомат эшиги очилади, картадан эса пул ечиб олинади.

Фото: Bloomberg
Тадбиркорнинг айтишича, ҳозирда компания савдосининг 70%и гўшт сотиладиган автоматларга тўғри келади. Маҳсулот узоқроқ муддат сақланиши учун қурилмалар саноат музлатгичлари билан жиҳозланган. Унинг сўзларига кўра, мол гўшти қиймаси олти, стейк етти кун сақланади.

Фото: Bloomberg
Эпплстоун йил охирига қадар Гудзонда еттита ана шундай қурилма ўрнатилган дўконини очмоқчи. Келаси йили эса Скарсдейлда, сўнгра Манхэттенда дўконлар очишни режалаштирган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Белгия Исроилга нисбатан савдо санкцияларини қўллаш ташаббусини илгари сурди 06 мая, 20:26 0
  • Россия қўшинлари Украина шарқидаги иккита аҳоли пунктини тўлиқ эгаллади 06 мая, 19:37 25
  • Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади” 06 мая, 19:13 32
  • Си Цзиньпин Фаластиндаги можарони ҳал қилиш шартларини айтди 06 мая, 17:57 102
  • Етти нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Қозоғистондан чиқариб юборилди 06 мая, 16:34 62
  • АҚШ Исроил билан тинчлик ўрнатишга рози бўлгандан кейингина Ар-Риёд билан шартнома тузади 06 мая, 16:10 84
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонда италияликлар мода ва дизайн соҳасида дарс ўтади 06 мая, 20:51 0
  • Белгия Исроилга нисбатан савдо санкцияларини қўллаш ташаббусини илгари сурди 06 мая, 20:26 0
  • Кападзе Париж-2024 ҳақида: «Шомуродовни чақиришни иложи бўлса, нега бундан фойдаланмаслигим керак?» 06 мая, 20:03 2
  • Россия қўшинлари Украина шарқидаги иккита аҳоли пунктини тўлиқ эгаллади 06 мая, 19:37 25
  • Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади” 06 мая, 19:13 31
  • Наоя Иноуэ мексикалик рақибини нокаутга учратди 06 мая, 18:55 22
  • От спорти. Конкур бўйича яна бир турнир ўтказилди 06 мая, 18:18 10
  • Си Цзиньпин Фаластиндаги можарони ҳал қилиш шартларини айтди 06 мая, 17:57 101
  • Етти нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Қозоғистондан чиқариб юборилди 06 мая, 16:34 62
  • АҚШ Исроил билан тинчлик ўрнатишга рози бўлгандан кейингина Ар-Риёд билан шартнома тузади 06 мая, 16:10 84
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 100
  • Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди 06 мая, 15:25 218
  • Бўлимлар