«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 12:30
ЎЗO‘Z

Тожикистон ИИВ раҳбари сайёҳларга қуролланган ҳужум уюштирилганини тан олди

30 июл, 19:26 3 794 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тожикистон ИИВ раҳбари сайёҳларга қуролланган ҳужум уюштирилганини тан олди Тожикистон Ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода Данғара шаҳрида чет эллик сайёҳларга қуролланган ҳужум уюштирилгани тўғрисидаги фактни тасдиқлади, деб хабар қилмоқда Даракчи.

Вазирнинг сўзларига кўра, туристлар устига машина билан бостириб бориш ҳолатидан ташқари, такрорий ҳужум ҳолати ҳам қайд этилган. Машина ёш йигитларни уриб кетгач, жиноятчилар автомобил ичидан сакраб чиқиб, сайёҳларга пичоқ билан ҳамла қилишган.

"Бу шармандали жиноят. Уч нафар гумондор ҳозирда қочиб юрибди. Ҳозирда бу билан махсус тузилган гуруҳ шуғулланмоқда. Барча тафсилотларни аниқлаштирмоқдамиз. Данғарада юз берган ҳодисанинг тўлиқ ҳолати ҳозирча аниқ эмас", - деб айтган Раҳимзода.

Вазирнинг таъкидига кўра, тезкор-суриштирув тадбирлари натижасида ҳужум уюштирганларнинг бир нафари ўлдирилган, бири қўлга олинган ва яна уч нафари қидирилмоқда. Ўлдирилган шахснинг ёнидан ўқотар қурол топилган, бу эса қолган жиноятчилар ҳам қуролланган бўлган бўлиши мумкин деган фикрни туғдиради.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон велосайёҳларнинг ҳалок бўлиши муносабати билан уч мамлакат раҳбарларига ўз ҳамдардлигини билдирган.

Маълумот учун, куни кеча Данғара тумани Себистон жамоати ҳудудида тўрт нафар чет эллик сайёҳлар ҳалок бўлди. Уларнинг икки нафари АҚШ, бири Нидерланд ва яна бири Швейцария фуқаросидир.

Яна уч нафар сайёҳ жароҳатлангани маълум қилинмоқда.

Айни вақтда жиноий гуруҳнинг қолган аъзоларини ушлаш бўйича тадбирлар амалга оширилмоқда. Дастлабки версияга кўра, бир гуруҳ чет эллик сайёҳлар устига Нурек шаҳридан бўлган 21 яшар Жафариддин Юсуфов бошқарувидаги "ДЭУ Леганза" русумидаги автомашина бостириб борган.

Ҳодиса юз берганидан сўнг машина воқеа жойидан яширинган, аммо тез орада Данғаранинг Торбулоқ қишлоғи ҳудудидан топилган.

Тожикистон ИИВ чет эллик сайёҳларга уюштирилган ҳужум ЙТҲ, босқинчилик ҳужуми, талончилик, қотиллик ва ҳатто теракт оқибатида юз берган бўлиши мумкин деган тахминларни илгари сурмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 1
  • АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди 03 мая, 10:40 29
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 169
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 45
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 390
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 227
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам Россияга киритилмаяпти 03 мая, 12:00 0
  • Бахт аслида нимадалигини тушунишга ёрдам берадиган 5 та фильм 03 мая, 11:37 6
  • Заргарлик дўконидан 49 млн сўмлик тилла буюмларни ўғирлаб кетган 12 ёшли бола ушланди 03 мая, 11:30 12
  • Индонезия устидан иродали ғалабани қўлга киритган Ироқ Олимпиада лицензиясига эга чиқди (видео) 03 мая, 11:09 20
  • Хоразмда Эрон корхоналари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этиляпти 03 мая, 10:42 16
  • АҚШ сунъий интеллектга ядро қуроли устидан назоратни бермасликка чақирди 03 мая, 10:40 29
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 46
  • U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди 03 мая, 09:24 118
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 169
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 45
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 293
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 241
  • Бўлимлар