«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 10:20
ЎЗO‘Z

Жонни Депп 650 миллион доллар бойлигини қандай қилиб йўқотганини айтди?

25 июн, 11:57 4 294 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Жонни Депп 650 миллион доллар бойлигини қандай қилиб йўқотганини айтди? Rolling Stone журнали ходими Стивен Родрик таниқли Голливуд актёри Жонни Депп билан бир неча кун бўлиб, унинг адвокати билан актёрдаги молиявий ва шахсий муаммоларни муҳокама қилди. Бу ҳақда Дарё хабар бермоқда.

Журналист 54 ёшли актёрнинг Лондондаги уйида интервью олди. Интервью 72 соат давом этди.

Родрикнинг аниқлашича, ўз фаолияти давомида актёр 650 миллион доллар ишлаган. Ҳозир эса унинг бойлигидан деярли ҳеч нарса қолмаган. Ўтган йили Депп 1999 йилдан буён унинг молиявий ишларини юритган The Management Group (TMG) компаниясини судга берган.

Деппнинг фикрича, компания унинг бойлигини ўз манфаатлари йўлида ишлатиб юборган. Бундан ташқари, актёрга айтмасдан унинг синглиси Кристига 7 миллион доллар бериб юборишган.

Актёрнинг сўзларига қараганда, TMG ишларнинг боришидан бохабар қилиб турмаган. У ўзи имзо чекадиган ҳужжатларни кўпинча ўқимаганини тан олиб, компания ходимлари унинг маблағини шу йўл билан ўзлаштирганини тахмин қилди.

TMG маълумотига кўра, Депп 75 миллион долларга уйлар, 70 та гитара, 200 та санъат асари, 45 та автомобиль сотиб олган. Бундан ташқари, у «Кардашьян оиласи» шоусидан 7 минг долларга диван харид қилган, ҳар ой парвозларга 200 минг доллардан, докторга 1,2 миллион доллардан, қўриқлаш хизматига 1,8 миллион доллардан сарфлаган.

Айни пайтда актёр кўп пул ишлатишни ёқтиришини тан олди. Жумладан, у, компания ҳужжатларида кўрсатилганидай, 30 мингга вино олмаган, балки кўпроқ сарфлаган.

«Винога ойига 30 минг доллар сарфлаган дейиш мени ҳақорат қилишдир, — деди актёр. — Мен анча кўп сарфлардим».




Мавзуга оид янгиликлар
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 57
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 14
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 334
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 209
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 359
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 48
  • Сўнгги янгиликлар
  • Европа Лигаси. “Байер” сафарда “Рома”ни таслим этди, “Марсель” эса “Аталанта” билан дуранг ўйнади 03 мая, 09:34 15
  • U23 Осиё кубоги. Бугун финал! Ўзбекистон терма жамоаси Японияга қарши ўйнайди 03 мая, 09:24 45
  • Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди 03 мая, 09:09 57
  • Байден талабаларнинг норозилик намойишлари унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди 03 мая, 09:05 14
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 243
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 219
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 334
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 105
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 126
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 209
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 359
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 201
  • Бўлимлар