«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 23:05
ЎЗO‘Z

Ҳам тунади, ҳам тунаб кетди

18 июн, 09:28 3 998 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳам тунади, ҳам тунаб кетди Фото: «Hurriyet»
Россияда ўтказилаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатини томоша қилиш учун Санкт-Петербург шаҳрига келган сибирлик Дмитрий исмли йигит пули йўқлиги туфайли меҳмонхонада эмас, балки айни пайтда музей сифатида фаолият юритаётган император саройига яшириниб кириб, ўша ерда тунаб қолди. Бу ҳақда «Hurriyet»га таяниб "Хабар" нашри маълум қилмоқда.

Димитрий эртаси куни эрталаб саройдан 4 миллион рубл қийматга эга ҳайкалчани олиб чиқиб кетди.

Бу воқеа жума-шанба кунлари содир бўлди.

Шанба куни «Павлов» сарой-музейига келган масъуллар Александр III ва унинг турмуш ўртоғи Мариянинг ётоғи тўзиб ётганига гувоҳ бўлишди. Воқеа жойига етиб келган полиция ходимлари ҳақиқатан бу ерга кимдир кирганини, колбаса ва сосиска еганини аниқлашди.

Сарой атрофидаги кузатув камералари қайд-тасвири кўриб чиқилганида, Россия фуқароси бўлган Дмитрий исмли йигит музейнинг биринчи қаватидаги дераза ойналарини синдириб, ичкарига киргани аниқланди.

Музейнинг сигнализация тизими жаранглаган бўлса-да, бироқ бунга қоровуллар бирор носозлик туфайли шундай бўлгандир дея эътибор қаратишмаган.

Жума куни соат 23:00 да саройга кириб, эртаси куни соат 7:00 бу ердан ҳайкалчани олиб чиқиб кетган Дмитрий бир кеча шоҳона ҳаёт кечирди.

Шанба куни Дмитрий қўлидаги ҳайкалча билан Санкт-Петербург кўчаларида кезаётганида полиция ходимлари томонидан қўлга олинди.

Дмитрийга қандай жазо тайинланиши ҳозирча номаълум.

Мавзуга оид янгиликлар
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 0
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 1
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 32
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 135
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 141
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 29
  • Сўнгги янгиликлар
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 0
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 0
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 1
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 8
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 17
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 32
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 35
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 154
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 43

  • Бўлимлар